Таҳлилчилар 2021-йилнинг сўнггида Ўзбекистонда UzAuto Motors компанияси автомобилларининг нархи ошишини тахмин қилишган эди, чунки у узоқ вақт давомида нархлар мувозанатини сақлаб, барча харажатларни ўз зиммасига олиб келган. Бу вақт оралиғидада, энг йирик компаниялар нархларни қайта-қайта оширишди.
Covid-19 пандемияси бутун дунё учун қийин синовга айланди. Иқтисодиётнинг ҳеч бир тармоғи, жумладан, автомобилсозлик ҳам коронавирус инқирози таъсиридан тўлиқ қутулмади. Ўтган 2021 йилнинг ўрталаридан бошлаб бутун дунё бўйлаб автомобиллар учун катта навбатлар пайдо бўлди. Бу нархлар ўсишда давом этишига олиб келди.
Бундай вазиятларни ҳисобга олсак, “UzAuto Motors” қандай қилиб узоқ вақт давомида нархларни назорат остида ушлаб тургани ажабланарли туюлади. Қолаверса, навбатларни қисқартириш, ишлаб чиқариш суръатини сақлаб қолиш борасидаги сиёсати ўз самарасини берди. Мисол учун, логистика муаммолари туфайли магнитафонсиз бир қатор автомобилларни ишлаб чиқаришга қарор қилишди. Кейинчалик ҳайдовчилар уларни ўзлари сотиб олишлари мумкин бўлиб, таъминот муаммолари туфайли бир неча ой давомида машина кутмаслик имконияти пайдо бўлди.
Нархлар, кутилганидек оширилди. Бироқ, фақат 10-12% га, таҳлилчилар ўсиш камида 30% бўлишини таҳмин қилган эдилар. Шу тариқа “UzAuto Motors” харидорларга етказиладиган зарарни минималлаштиришга ҳаракат қилди. Chevrolet Lasetti, Cobalt, Nexia ва Spark учун шартнома 28-февралдан тикланди, энди барча фуқаролар олдиндан тўлов билан ариза топшириши мумкин.
Эҳтимол, яқин келажакда автомобил бозорида нархларнинг янги ўсишини кутилётгандир, чунки сектор пандемия таъсиридан тикланаётган бир пайтда, янги жиддий муаммо — Россия-Украина можароси пайдо бўлди. Россиянинг Украинадаги махсус операцияси иқтисодиётнинг барча соҳаларига таъсир қилиши кутилмоқда. Европа Иттифоқи аллақачон Россия Федерациясига қарши санкциялар киритган.
Бундан ташқари дунё бозорида электроника, маиший техника ва бошқа товарлар нархи ошиши ҳам кутилмоқда. Албатта, бу вазиятда Россиядан никел, палладий ва бошқа металлар ва хомашё етказиб беришга боғлиқ бўлган автомобилсозлик ҳам мустасно эмас.