Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг хабар беришича:
Банк тизимидаги ТОП-10 тижорат банкининг юқори фоиз ставкалари бўйича амалга оширилган навбатдаги мониторинг натижаларига кўра, 2022 йил 1 февраль ҳолатида ушбу банклардаги аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 20-22 фоиз атрофида шаклланиб, ўртача 21,1 фоизни ташкил қилди.
Аҳоли омонатлари бўйича юқори фоиз ставкаларини аниқлашда барча мижозлар, шу жумладан, потенциал мижозлар учун оммабоп, чекловлар ва олдиндан шартлар мавжуд бўлмаган банк омонатларининг юқори ставкалари ҳисобга олинган.
Алоҳида тоифадаги мижозлар (пенсионер, болалар, талабалар ва ҳ.к.) учун мўлжалланган ҳамда капитализация қилинадиган омонатлар ҳисобга олинмаган.