6.9 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Энергетика вазирлиги: Тошкент вилоятида янги қурилган иссиқлик электр станцияси қувват узатишни бошлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

2022 йил 14 январь куни соат 11:15 да Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қурилган, қуввати 240 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси республикамизнинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

Ушбу иссиқлик электр станцияси йилига 2,0 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Қурилмаларнинг фойдали иш коэфициенти юқорилиги ҳисобига, йилига 290 миллион метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газ ҳисобига қўшимча 1 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.

Умумий қиймати 150 миллион АҚШ долларига тенг бўлган мазкур лойиҳа Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур электр станция “Aksa Enerji” компанияси томонидан республикамизда ишга туширилган иккинчи ИЭС хисобланиб, биринчиси жорий йилнинг 11 январь куни Бухоро вилоятида (қуввати 270 МВт) ишга туширилган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×