Ўтган йили 12 майда эълон қилинган Президентимизнинг “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги фармонида банк тизимини замонавий талаблар асосида ривож топтириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини оммбоплигини таъминлаш, умуман банк тизимини бугунги кун талаблари асосида иш юритишини таъминлаш масалалари тилга олинган.
Бугун миллий матбуот марказида бўлиб ўтган тадбирда АТБ “Қишлоқ қурилиш “ банкида мазкур фармонга асосан стратегик дастур доирасида белгиланган вазифалар ижроси тилга олинди. Ҳозирда банкнинг трансформацияси доирасида “Осиё тараққиёт банки” ва Халқаро консальтинг компаниялари билан ҳамкорлик қилинмоқда. Бунинг натижасида халқаро консальтинг компанияси билан банкнинг 2020-2025 йиллардаги ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди. Банкнинг ташкилий тузилмаси қайтадан кўриб чиқилди.
Транформация жараёнида банк хизматларининг сифатини ошириш бўйича муҳим қадамлар ташланди. 46 та банк хизматлари офиси ва 77 та ўз-ўзига хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилди. Шунингдек, модулли кредитлаш, онлайн ариза, андеррейтинг тизими ва бошқа замонавий хизмат турлари кириб келди. Банкнинг трансформациялашув жараёни фаол давом этмоқда.
Бунинг натижасида жорий йилда Чакана бизнес, Молия блоклари, рискларни бошқариш, ғазначилик йўналишлари, янги ташкил этилган Лойиҳа офиси фаолиятини такомиллаштириш юзасидан халқаро экспертларни жалб қилиш бўйича тендер асосида Ernst and Young Advisory халқаро консальтинг компанияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Матбуот анжуманида банк раҳбарияти, маъсул ходимлари ОАВ вакилларининг қизиқтирган саволларига жавоб қайтардилар. Ўлжабой ҚАРШИЕВ, Амалия СОЛИЕВА