Кўрилган чоралар натижасида сўнгги ўн кун ичида АИ-80 бензинининг чакана нархлари пасайиши динамикасига эришилди.
Биржа савдоларида рақобат муҳити яратилиши, яъни хусусий ёқилғи қуйиш шаҳобчаларининг биржа савдоларида иштирок этиш имконияти ошганлиги ҳисобига ўртача биржа нархлари 1 тн учун 10 129,4 минг сўмдан 8 101,2 минг сўмгача, яъни 20 фоизга пасайди, бу эса чакана нархларига ҳам ижобий таъсир қилишни бошлади.
26-27 ноябр кунидан бошлаб айрим АЁҚШлар томонидан бензин 6500-6900 сўм диапазонида сотилиши бошланди ва албатта нархларни барқарорлаштириш бўйича ишлар давом этмоқда.