22.9 C
Узбекистан
Четверг, 25 апреля, 2024

ПМТИ Ўзбекистоннинг фриланс-бозор (эркин бозор)га киришга тайёрлигини баҳолади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,260участниковПодписаться
- Advertisement -

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти  экспертлари Ўзбекистоннинг фрилансни ривожлантириш ва онлайн-аутсорсингга ўтишга тайёрлигини таҳлил  қилишди.

Иқтисодий ривожланишнинг бугунги босқичида бандлик муаммоларини   бандликнинг янги, илғор шакли —  масофадан туриб  ишлаш орқали ҳал этиш мумкин. Замонавий бандликнинг ушбу тури ҳар хил номлар билан номланади: интернет-ишлаш, масофадан туриб ишлаш ёки фриланс. Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Ўзбекистонда қонунчилик базасига эга бўлган фринланс ривожланишининг жаҳон тенденцияларини ўрганди ва мамлакатимизнинг Жаҳон банки методикаси асосида ҳисобланган 2015-2020 йилларда  фриланс бозорига киришга тайёрлиги индекси ўзгаришларини баҳолади.

 2015-2020 йиллар давомида Ўзбекистоннинг фриланс бозорига киришга тайёрлиги индекси 45,7 дан  56,6 га ошган. Бунга 3-бўлим кўрсатгичлари бўйича яхшиланишлар катта таъсир кўрсатди.  Масалан, “Инфратузилма” бўлими бўйича ўртача кўрсатгич 40,5 дан 61,6  га ўсган.

 Ўзбекистоннинг фриланс бозорига киришга тайёрлиги индекси.

Энг катта ўсиш даражаси халқаро маълумотлар узатиш тармоғининг ўтказиш қобилияти (74,7 баробар ўсган), масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар (жисмоний шахслар) сони (14 баробар), белгиланган кенг полосали  интернетдан фойдаланувчи абонентлари сони (2,4 баробар), аҳолининг интернет билан таъминланганлиги (2,2 баробар) каби  кўрсатгичлар бўйича қайд этилган.

2017-2020 йиллар давомида мамлакатимизда фрилансни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун шарт-шароитлар  яратиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди: ўзини ўзи банд қилган  шахслар (фрилансерлар) фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзлар бериш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди; ёшлар ўртасида компьютер саводхонлигини  ошириш ва IT-соҳалар бўйича малака ошириш дастурлари қабул қилинди.

Надпись: Қўшимча.
Бугунги кунда Ўзбекистонда «фрилансер» термини  қонунчилик даражасида мавжуд эмас. Бироқ, ушбу терминнинг  маъносини ҳисобга олганда (фрилансер – бандлик тури бўлиб, бунда мутахассис ўзини ўзи иш билан таъминлайди) “ўзини ўзи банд қилган фуқаролар” атамаси бунга кўпроқ мос келади. 
Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар— меҳнат даромади олишга йўналтирилган, жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинмаган, ўз фаолиятида ёлланма ишчилар меҳнатидан фойдаланмайдиган  жисмоний шахслар.

Экспертлар баҳолашни ўтказишда Бутунжаҳон банкининг “Мамлакатнинг онлайн-аутсортингга тайёргарлиги ҳақида”ги  (Assessing Country Readiness for Online Outsourcing)  услубиётидан фойдаланишди. Бу усул бугунги кўрсаткичларга мослаштирилган. 

Шу тариқа Ўзбекистоннинг фриланс бозорига тайёрлигини баҳолашда 27 та кўрсаткичдан фойдаланилди.  Бу кўрсаткичлар 4 бўлимга ажратилган бўлиб,  иқтидорлиларнинг мавжудлиги ва сифати, харажатлар, инфратузилма ҳамда қулай имкониятлар яратишга эътибор қаратилди.

Маълумотларни яхлит форматга ўтказиш мақсадида Z-ўзгартириш усули воситасида стандартлаштириш жараёни ўтказилди. Бироқ, ўзгартирилган маълумотлардаги салбий кўрсаткичлар ҳисоб-китобларнинг талқин қилинишида қийинчилик яратмоқда. Шу сабабли Z талқинидаги яхлит ижобий рақамларни қайд этишда махсус тўғридан-тўғри ўзгартирувчи усулларни қўллаш мумкин.  

Мисол учун, Т-шкалага ўзгартиришда шундай қилиш мумкин. Мазкур шкала z-кўрсаткичлар -5 дан +5 оралиғида бўлганда касрли ва салбий кўрсаткичлардан воз кечишга ёрдам беради.   

Стандартлаштириш жараёнидан сўнг ҳар йили ҳар бир кўрсаткич бўйича бўлимга киритилаётган ўртача даража ҳисобга олинади. Фриланс бозорига киришда тайёргарликни баҳоловчи индекс 4 та бўлимдаги барча натижаларни ифода этувчи ўртача арифметик кўрсаткичдир. 

Мазкур услубни қўллаш ёрдамида Ўзбекистоннинг 2015-2020 йилларда фриланс бозорига киришида мамлакат тайёргарлик Индекси ҳисоблаб чиқилди(1). Жадвал

Ўзбекистоннинг Фриланс бозорига кириш бўйича тайёргарлик индекси

Кўрсаткичлар201520162017201820192020
Ишчи кучи35,242,649,856,363,552,6
Шаҳар аҳолиси65,557,950,344,841,440,1
Мамлакатдаги кам таъминланган аҳолининг улуши65,057,451,343,637,545,2
Жами ишсизлар37,837,856,653,851,961,9
Ёшлар орасидаги ишсизлик36,437,857,456,456,056,0
Интернетдан фойдаланувчиларнинг умумий сони37,340,945,855,859,660,6
Ўрта мактаб ўқувчиларини қамров даражаси (5-9 синфлар)50,754,747,936,044,965,9
 Ўрта махсус таълимнинг қамров даражаси (коллеж ва лицей)59,760,455,546,938,738,7
Олий таълимни қамров даражаси41,241,944,549,356,167,0
1 бўлим якуни «Иқтидорлиларнинг мавжудлиги ва сифати»47,747,951,049,250,054,2
Ўртача  ҳисобланган номинал (баҳоланган)  иш  ҳақи  40,442,643,849,258,265,8
Ўртача ҳисобланган номинал (баҳоланган) иш  ҳақи (АҚШ долл.)63,661,745,740,243,845,1
 Интернет хизматлари учун тарифлар нархи (ташқи тармоқ) провайдерлар учун33,443,550,156,258,258,7
2 бўлим якуни «Харажатлар»45,849,346,548,553,456,5
Аҳолининг интернет билан таъминланганлик даражаси39,042,045,650,557,565,5
Аҳолининг шахсий компьютер билан таъминланганлиги39,143,345,449,655,966,7
Аҳолининг мобил телефонлар билан таъминланганлиги36,642,547,950,460,262,5
Халқаро маълумотлар узатиш тармоғининг ўтказиш қобилияти40,640,741,359,159,159,1
Фиксирланган кенг полосали  интернетдан фойдаланувчи абонентлар сони34,243,348,455,559,359,3
Мобил алоқа таянч станциялари сони39,041,545,452,555,965,6
Мобил алоқадан фойдаланувчилар (абонентлар) сони38,941,445,452,456,465,4
Электрэнергия мавжудлиги50,050,050,050,050,050,0
Электр энергияни узатиш ва тақсимлашдаги йўқотишлар50,050,050,050,050,050,0
Муомалага киритилган банк пластик карточкалари сони39,249,048,143,452,168,2
Масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар (жисмоний шахслар) сони39,141,045,752,656,465,2
3 бўлим якуни «Инфратузилма»40,544,146,751,455,761,6
Ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланганлик индекси50,050,050,050,050,050,0
Ёлланган ишчилар, жами35,642,147,853,960,360,3
Компьютер, алоқа ва бошқа хизматлар56,558,148,839,436,860,2
Кўрсатилаётган алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми52,950,859,458,332,146,5
4 бўлим якуни «Қулай имконият яратиш»48,850,351,550,444,854,3
Хулоса45,747,948,949,951,056,6

Шундай қилиб, мамлакатда амал қиладиган тамойилларга кўра Ўзбекистоннинг фриланс бозорига тайёргарлик индекси натижалари 45,7 дан 56,6 га кўтарилди. Бунга асосан 3-бўлимдаги кўрсаткичларнинг яхшилангани сабаб бўлди. Шу тариқа инфратузилма бўлими бўйича ўртача кўрсаткич  0,5 дан 61,6 гача кўтарилди. Бошқа бўлимларда ҳам ўсиш кузатилди: 1-бўлим «иқтидорларнинг мавжудлиги ва сифати» — 47,7 дан 54,2 гача; 2-бўлим «Харажатлар» — 45,8 дан 56,5 гача; 4-бўлим «Қулай имкониятлар яратиш» — 48,8 дан 54,3гача. Бошқа бўлимларда ҳам ўсиш кузатилган: олий маълумотлилар коэффициенти – 2,6 марта ошган, мамлакатда интернет фойдаланувчиларининг умумий сони 2,2 марта ўсган, интернет хизмат тарифларининг нархлари (ташқи тармоқда) провайдерларда 47,1 марта пасайган (2015 йилда йилига 259,3 доллар ва 2020 йилда йилига 5,5 доллар).

Ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда фрилансерни қўллаб-қувватлаш бўйича ва унга шарт-шароитлар яратиш жараёнида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Коронавирус пандемияси даврида мамлакат иқтисодиётининг жадал рақамлаштирилиши бу жараёнларни тезлаштирди. 

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, ўз навбатида чуқур таҳлиллар ўтказиш ва Ўзбекистоннинг тайёргарлигини Марказий Осиё давлатлари билан солиштириш асносида мазкур тадқиқотни давом эттиради.

*Инновацион фаолиятни барча ҳудудлар ва соҳалар бўйича батафсил таҳлили ПМТИга қилинган сўровга биноан тақдим этилади. Антон КОСТЮЧЕНКО, ПМТИ бош илмий ходими

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сенат Раиси АҚШнинг Юта штати делегацияси билан учрашди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева 24 апрель куни АҚШнинг Юта штати Сенати раиси Стюарт Адамс бошчилигидаги делегация билан...

Больше похожих статей

×