15.9 C
Узбекистан
Суббота, 23 октября, 2021

“Ангрен” кўмир кони 75 ёшда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
3,440участниковПодписаться

  Куни кеча 16 август “Ўзбеккўмир”  АЖ томонидан Ангрен кўмир конига пресс тур уюштирилди. Бу йил 2021-2022 йиллар куз қиш мавсуми учун мамлакатимиз ижтимоий соҳа объектларини кўмир билан таъминлаш режаси муддатидан 15 кун аввал бажарилди. Истеъмолчиларга режадаги 450 минг тонна кўмир ёқилғиси ҳудудлардаги кўмир омборларига тўлиқ юклаб юборилди. Бу кўрсатгич режага нибатан 35 минг тонна кўпдир.

   Кўмир ҳаётимизда муҳим аҳамиятга эга бўлган маҳсулот. Уни қазиб олиш, вагонга юклаб хонадонингизга етиб келгунига қадар соҳа ходимларининг заҳматли меҳнати бор. Пресс тур иштирикчилари Ангрен кўмир конида қўнғир кўмирни қазиб олиш, уни юклаш ва саралаш жараёнини жонли тарзда гувоҳи бўлишди. Ишчилар кийимларини кийиб олган журналистлар бир соатча кўмирчи қиёфасидаги кон ходимларидек ўзларини ҳис этишди. Ангрен кўмир кони узоқ тарихга эга бўлиб, унинг заҳира майдони жуда кенг.

  “Биз 16-бўлимда янги кўмир юклаш пунктини ишга туширдик-дейди”Ангрен” кўмир кони филиали бош технологи Музаффар Ҳакимов. Натижада, бюджет ташкилотлари учун суткасига 5 минг тоннагача ёқилғи юклаш имконияти вужудга келди.

    “Ангрен “ кўмир конида 6307 нафар ишчи икки сменда ишлайди. Қазиб олинган кўмир маҳсулотлари  халқ таълим ва мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, олий таълим, маданият ва туристик объектларга етказиб берилади.

     Прес тур иштирокчилари баҳайбат “Белаз” машиналарида кўмирни ташиш, эшелонларга юклаш, сарлаш  ишларига гувоҳ бўлишди ва корхона фахрига айланган кўмирчи геолог ишчиларнинг меҳнатига таҳсинлар айтишди. Яна бир қувончли хабар. Бу йил “Ангрен “ кўмир кони ишга тушганига 75 йил тўлмоқда. Биз ҳам машақатли юмушлар туфайли қиш ташвишини ёзда чекаётган  фидойи ишчиларни ушбу сана билан қизғин табриклаймиз.

                                                                                                                                           Ўлжабой ҚАРШИЕВ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Save Aral — 2021» Спорт байрами шукуҳи

19 октябр куни Ангрен шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Енгил атлетика федерацияси, Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси томонидан,...

Больше похожих статей

Рус