- Advertisement -
Бугун Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган шу мавзудаги очиқ мулоқотда тадбиркорликни қўллаб қувватлаш масалалари муҳокама этилди..
Савдо-саноат палатаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш Агентлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк, Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) девонининг масъул ходимлари ва тадбиркорлар иштирок этган очиқ мулоқотдан қуйидагилар маълум бўлди:
- 2017-2021 йиллар мобайнида 311 мингдан ортиқ янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилган;
- Палата ҳузурида “Тошкент халқаро арбитраж маркази” ўз фаолиятини бошлаган;
- Ҳудудларда тадбиркорларга кўмаклашиш мақсадида барча туман ва шаҳарларда Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари очилган;
- Марказлар томонидан тадбиркорларга 600 мингдан ортиқ бизнес-хизматлар кўрсатилган;
- Палата томонидан 14 та ўқув маркази фаолияти йўлга қўйилган;
- 140 мингдан ортиқ ишсиз ёшлар тадбиркорлик асосларига ўқитилиб, бизнесга йўналтирилиши мақсад қилинган;
- Ўтган давр мобайнида Палата ҳузурида “Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университети”нинг Тошкент филиали ташкил этилган;
- Хорижий мамлакатлар Палаталари билан 18 та меморандум ва ташкилотлар билан 71 та ҳамкорлик битимлари тузилган;
- Сўнгги 4 йилликда тадбиркорларга 95 фоиз бепул хизмат кўрсатилган.