АвтоВАЗ учун Ўзбекистон ва Қозоғистон МДҲ давлатлари ҳудудидаги энг йирик экспорт бозори ҳисобланади.
АвтоВАЗ яқин 12 ой ичида Ўзбекистонда Лада русумли автомобилларни йиғиш заводини ишга туширмоқчи, эканлигини маълум қилди
«Ўзбекистон илгари GМ билан боғлиқ бўлган ЎзАвто ишлаган жуда ёпиқ бозор эди. Энди бу бозор аста-секин очилмоқда», — дея изоҳлади компания президенти Николя Мор.
Унинг сўзларига кўра, бунга кўпгина омиллар сабаб бўлмоқда, шу жумладан, Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги интеграцион ривожланиш билан боғлиқ.
«Шунинг учун, ушбу бозорда ўз мавқеимизни ривожлантиришнинг оқилона усули бу автомобил тўпламларидан йиғиладиган маҳаллий шерик билан ишлашдир. Бизда шундай маҳаллий шерик бор ва биз у ерда бундай йиғиш операцияларини маҳаллий шароитда бошлаймиз, биринчи навбатда бу Lada моделлари бўлади, кейинги 12 ой ичида Renault моделлари ишлаб чиқаришни бошлаймиз «, — дея қўшимча қилди компания президенти.