Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси манзилида жойлашган собиқ “Марказий бино” бўйича 210 миллиард сўм сотиб олиш нархи билан “METROPOL GROUP” МЧЖ савдо ғолиби, деб топилди.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Бухоро ва Нуронийлар кўчалари кесишуви манзилида жойлашган “Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси” биноси бўйича 78,0 миллиард сўм сотиб олиш нархи билан – “Metro Plaza” МЧЖ ҳамда Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси манзилида жойлашган “Ичан қалъа” меҳмонхона мажмуаси бўйича 74,2 миллиард сўм сотиб олиш нархи билан – “QUADRO IH DMCC” компанияси ғолиб, деб топилган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги савдо ғолиблари билан давлат активининг сотилиши юзасидан олди-сотди шартномасини расмийлаштириш ишларини бошлайди.
Р.S ДХХ биносини 21 млн. долларга сотиб олган шахс Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўғли экани айтилмоқда, деб ёзади Rost24.