9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Руслан Давлетов: энг катта ёрдамимиз – тадбиркорни тинч қўйиш

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун Ўзбекистон симпозиумлар саройида Савдо-саноат палатасининг навбатдаги қурултойи бўлиб ўтди.

Қурултой давомида Адлия вазири Руслан Давлетовнинг  берган ахбороти иштирокчилар эътиборини тортган асосий маърузалардан бўлди.

  • Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Тадбиркорнинг дарди билан яшамаган раҳбар сиёсатни тушунмаган раҳбар бўлади» деб жуда тўғри таъкидлаганлар, — деди вазир.

У илк маротаба тадбиркорлар учун ягона ҳуқуқий манба —Тадбиркорлик Кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Хужжат ақлли тартибга солиш (smart regulation) концепциясига мувофиқ, қонун ижодкорлигининг замонавий услубларидан ҳисобланган “One in two out”, BPRтамойиллари асосида ишлаб чиқилаяпти.

Ҳозирда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари тарқоқ ҳолда ва ниҳоятда кўп миқдорда қабул қилинган. Хусусан, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ 5000 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд.

Табиий бу эса тадбиркорлик субъектларининг асосли эътирозларига сабаб бўлади.

Вазир ўз ахборотида “тадбиркор ишлаши, ғояларини рўёбга чиқариши керак, у фақат ҳужжат, катта бюрократияни ичида кўмилиб кетса, ишини ким қилади? Шунинг учун унга қўлида битта компакт, тушунарли ҳуқуқий меъёрлар тўплами зарурлигини айтди.

Қолаверса, давлат ва тадбиркор муносабатлари ҳуқуқий жиҳатдан тўғри ва иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиши учун уларнинг фаолияти учун барқарорлик ва хавфсизлик таъминланиши керак.

Давлат тадбиркорга шароит яратиб, электр, гази, суви, йўли, кредитини таъминлашидан ташқари, унга зарур ҳуқуқий кафолатларни бериши, мулк дахлсизлиги, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаб бериши лозим.

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун бўш турган
ер участкаларини аукцион орқали беришнинг янги тартиби амалиётга тўлиқ тадбиқ этилмагани ортидан бу соҳада турли коррупцион туйнуклар, ноқонуний ер сотиш ва ёки ерни тадбиркордан олиб қўйиш амалиёти авж олиб бормоқда.

Аукционга ишонч шаклланмасдан, аҳоли ер олиш масаласида ноқонуний йўллар қидириши ҳам бор гап.

Бугунги кунда мамлакатимизда бизнес юритишдаги тартиб-таомилларни соддалаштириш, тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш ҳамда фаол тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида амалдаги қонунчилик нормалари танқидий қайта кўриб чиқилиб, аниқланаётган бюрократик тўсиқлар бекор қилинмоқда.

Тадбиркорликка доир қонунчиликдаги барқарорлик, ўйин қоидаларининг аниқ ва ўзгармаслиги тадбиркорга ўз рискларни прогнозлаштириш, бизнесни режалаштириш ва ривожланиш кафолатларини беради. Давлатга бўлган ишончни мустаҳкамлайди.

Тадбиркорларни қийнаётган яна битта масала бу бевосита ҳудудлардаги бизнес учун яратилган муҳит. Яъни, ҳудудларда, ҳар бир туман (шаҳар)да тадбиркорлик учун яратилган шарт-шароитнинг ҳолатини яхшилаш керак.

Жойларда тадбиркорлар учун яратилган шароитлар бўйича муаммоларни аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилди.

Хусусан, “BUSINESS INDICATOR” – ҳудудларнинг Бизнес рейтинги ишлаб чиқилди. Рейтинг жойларда тадбиркорлик учун яратилган шароитларни баҳолайди. Баҳолашда тадбиркорларнинг ўзи ҳам бевосита иштирок этишади.

Масалан, ўтказилган сўровларда Сурхондарёлик тадбиркорлар банк хизматларидан норози бўлишган. Ёки бўлмаса, кўплаб тадбиркорларнинг фикрига кўра, туман (шаҳар) ҳокимликлари ва давлат солиқ инспекциясига ишонмасликларини билдирган.

Ёки бўлмаса, сўровда иштирок этган тадбиркорларнинг 44%, яъни сал кам 2 тадан 1 таси мажбурий ҳомийликка жалб қилинишини айтишган.

Хулоса ўрнида Руслан Давлетов: “Биз тадбиркорга ёрдам берамиз деб турли ташкилотлар, институтлар тузиб, қонунлар қабул қилиб, унга ёрдам беришга уринмайлик, тан олиш керак, энг катта ёрдамимиз 2 нарсадан иборат: барчага тенг шароит яратиш ва тадбиркорни тинч қўйишдир”, деди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×