15.2 C
Узбекистан
Суббота, 27 апреля, 2024

“Пирамидалар” сотувга қўйилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш маскани 8та алоҳида лотларга бўлинган ҳолда оммавий савдога чиқарилиши тўғрисида хабар тарқатди.

Давлат активларини сотиш икки босқичда ўтказилади. Ундан келгусида меҳмонхона ёки бошқа туризм инфратузилмаси объектини барпо этиш талаби қўйилади. Талабгорлар томонидан бир ёки бир нечта лотлар бўйича таклифлар тақдим этилиши мумкин. Бунда, ҳар бир лот бўйича таклифлар алоҳида берилади, дейилади хабарда.

Билдирилишича, Давлат активини (бир лот бўйича) сотиб олиш бўйича биринчи босқичда битта таклиф келиб тушган ҳолларда, савдолар ўтказилмаган деб эътироф этилади. Талабгор давлат активини сотиб олиш тўловини бир ойдан кўп муддатларда (кўпи билан 36 ой) амалга оширишни таклиф этганда, унинг нарх таклифи ушбу муддатларни инобатга олган ҳолда, белгиланган тартибда жорий қийматга келтириб баҳоланади.

Савдо якунлари бўйича савдо ғолиби билан “Давактив” агентлиги томонидан хабарнома юборилган санадан бошлаб 20 кун ичида олди-сотди шартномаси расмийлаштирилади (форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно) ва савдоларга қатнашиш учун тўланган закалат пули давлат активи харид тўловининг бир қисми сифатида қабул қилинади. Давлат активлари савдолари якунлари бўйича ғолиб томонидан тўланадиган харид қийматига чегирма қўлланилмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Навоийда 9 синф ўқувчиси бошқарувида бўлган “Matiz” ЙТҲга учради

Навоий шаҳри ва Кармана туманидаги мактабларнинг 3 нафар ўқувчиси бегона фуқаронинг машинасини олиб, Нурота туманига саёҳатга борган. Улар ортга...

Больше похожих статей

×