9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Хондиза конига 10 йил тўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Мамлакатимизнинг Жанубий вилояти Сурхондарёда  жойлашган Хондиза кони 2011 йилнинг 6 май куни ўз фаолиятини бошлаган эди. Хондиза-узоқ ўтмишга эга маскан. У тарих жараёнида ҳам маъдан изловчиларнинг эътиборини тортиб келган. Хондиза конининг  айни пайтдаги фаолияти Президентимизнинг 2006 йил 10 августьдаги “Хондиза ва Учқулочнинг Полиметалл минерал-хом ашё базасидан самарали фойдаланиш тўғрисида”ги қарори эълон қилингач, янада ривожланди.

Миллий матбуот марказида мазкур кон бошлиғи Ботир Хўжамуродов, Олмалиқ Кон металлургия  комбинати матбуот хизмати раҳбари Умида Қаршибоева ва бошқа маъсул ходимлар иширокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида  Хондиза конининг бугунги фаолияти билан ОАВ вакилларини яқиндан таништирдилар. Айни пайтда коннинг умумий захирасида 1,5 миллион тонна рух,700 минг тонна қўрғошин,180 минг тонна мис ва 2,3 минг тонна кумуш мавжуд. Кон шахтасида Руда қазиб олиш йиллик лойиҳа қуввати 650 минг тоннани ташкил этади. Бошқарма таркибида фаолият юритаётган Бойитиш фабрикасининг ишлаб чиқариш қуввати сотига 82,07 тонна, 1 кунлик қуввати эса 1850 тоннани ташкил этади. Бойитиш фабрикасида бир неча металларнинг концентратлари олинади. Ҳозирда жамоа меҳнати туфайли ойига 50-51 минг тонна полиметалл руда қайта ишланмоқда. Шу йилнинг 4 ойи давомида эса 198070 тонна руда қазиб олиниб, 198735 тонна руда қайта ишланган.

   Кон тарихида 2010 йил ноябрь ойидан узоқ кутилган маҳаллий ўзбек рух бойитмасининг узлуксиз таъминоти бошланди. 2010 йилнинг 1 декабрида Рух заводида ўз хом ашёмиздан мустақил Ўзбекистоннинг биринчи рух метали олинган эди. Корхона жамоаси ўтган 10 йил давомида эса иш тажрибасини янада бойитди.

Матбуот анжуманида корхонада янги иш ўринларини яратиш, захира конларини топиш, ишлаб чиқаришни бугунги замон талабларидан келиб такомиллаштириш юзасидан журналистларнинг саволларига жавоб қайтарилди.

                                                                                                                                        Ўлжабой  Қаршиев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×