Айни вақтда президент раислигида макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлашга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтмоқда.
Президент пахтада «приписка» йўқ қилинган булса-да, саноат тармоқларида қўшиб ёзишни йўқ қилиш осон булмаётганлиги хакида гапирди.
«Ҳокимлар таниш-билиш қилиб, шерик бўлиб асл ҳолатни беркитишаяптими? Прогнозни бажара олмаса, нега раҳбар бўлиб ўтириши керак?» — дея танқид қилди давлат раҳбари.
Биринчи чоракда «Ўзавтосаноат”да ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоизга, «Ўзбекнефтгаз» — 4,7 фоизга, чарм маҳсулотлари — 10 фоизга пасайган.
Президент «сўнгги бир йилда дори-дармон ва тиббиёт буюмларига эҳтиёж кескин ошса-да, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш 22 фоизга камайишини қандай изоҳлаш мумкин», дея мутасаддиларга юзланди.