30.7 C
Узбекистан
Пятница, 22 августа, 2025

ФАО қишлоқ хўжалигида GIS-технологияларини жорий этишга ёрдам беради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,720участниковПодписаться
- Advertisement -

ФАО Тошкент Давлат аграр университетида GIS-технологиялари бўйича ўқув семинари ўтказмоқда.

Географик ахборот тизими – рақамли кўринишга ўтказилган жуда катта маълумотлар базасидир. Улар географик белгиларига кўра бирлаштирилиб, маълум координаталар тизимига боғланган ҳамда батафсил ифодаланган қатламлардир. GIS-технологиялари ёрдамида ер юзида ҳар қандай нуқтасини топиш, ҳар қандай объектнинг ҳаракатини кузатиш мумкин. GIS-технологиялари бажариш имконини берадиган вазифалардани бири – улар орқали хариталар, чизмалар, жадваллар ва, ҳатто, ўзингизни қизиқтирган жойнинг расмини ҳам олиш мумкин бўлган маълумотларни визуаллаштиришдир.

Бу ҳақида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Тошкент Давлат аграр университетида ўтказаётган ўқув машғулотларидасўз борди.

ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров:

Ушбу маълумотлар илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, айрим ташкилот ва компанияларнинг фаолияти учун катта аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам, ушбу семинарда қатнашиш Тошкент давлат аграр университетининг магистрантлари, аспирантлари ва ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириш, уларнинг ишларини янада ривожлантириш имконини беради. ФАО кўмагида барпо этилган янги GIS-лабораторияси энг замонавий компьютерлар, сервер,  маълумот маркази, плоттер ва GPS ускуналари билан жиҳозланган. Буларнинг барчаси қишлоқ хўжалиги соҳасига инновацион технологияларни жорий қилиш қилиш учун янги имкониятлар яратади.

Машғулотлар 7 майга қадар давом этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Фарғонада автомобиль вояга етмаган болани уриб юборди

2025 йил 16 август куни соат 16:30 ларда Фарғона вилояти Бувайда туманининг “Деҳқонобод” маҳалласида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 1992...

Больше похожих статей

×