9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Тадбиркорларга солиқ имтиёзлари кучга кираяпти

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

— 2021 йил 1 июндан айрим тадбиркорлик субъектлари солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.

— Экспортёрнинг 2021 йил 1 майгача бўлган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун жарималар бекор қилинди, -дейилади Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати тарқатган ахборотда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан бир қатор имтиёзлар жорий этилди.

Хусусан, 2021 йил 1 июндан солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилмоқда. Ушбу имтиёз уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда солиқларни муддатида тўлаб келган хўжалик субъектларига татбиқ этилади.

Қарорда белгиланишича, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспотёрлар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилади.

Ушбу имтиёз “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импортёрлар учун ҳам татбиқ этилади.

2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилади. Бунда дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланади.

! Эслатма, валюта тушумлари ўз вақтида тушмаганлиги учун 60 кундан 365 кунгача, дастлаб ушбу сумманинг 10 фоизи, кейин 20 фоизи ва охирида 70 фоизи миқдорида жарима қўлланилади. Валюта қайтиб тушгач, ундирилган жарима бюджетдан қайтариб берилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×