15.5 C
Узбекистан
Четверг, 28 марта, 2024

2021-2030 йилларда Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш стратегияси лойиҳаси эълон қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,180участниковПодписаться
- Advertisement -

2021–2030 йилларда Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш стратегиясини тасдиқлашга оид президент қарори лойиҳаси эълон қилиниди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, мазкур стратегия икки босқичда – қисқа ва ўрта (2021-2025 йй.) ҳамда узоқ (2026-2030 йй.) муддатларда амалга оширилиши белгиланмоқда.  

Ушбу босқичларда назарда тутилган масалалар доирасида қуйидаги мақсадли индикаторларга эришиш белгиланган:

– “ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали камбағал аҳолининг ижтимоий ҳимоясини тўлиқ шакллантириш, бунда мазкур тоифадаги аҳолини 2025 йилда 85 %гача, 2030 йилда эса 100 % ёрдам билан қамраб олиш;
– камбағал аҳолининг иш билан бандлигига тўлиқ эришиш, бунда босқичма-босқич ошириш орқали йилига 100 мингдан ортиқ эҳтиёжманд ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган фуқаролар учун иш ўринларини квоталаш;
– ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган камбағал аҳоли қатламларининг 50 минг нафарини рўйхатга олиш, фаолиятини бошлаш, меҳнат қуроллари сотиб олиши ва бошқа мақсадлар учун субсидиялар ажратиш;
– камбағал аҳоли қатламини касб-ҳунар, хорижий тил ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш ҳамда танлаган йўналиши бўйича микрокредитлар ажратиш орқали фаолиятини бошлаши ёрдамида 50 минг нафар камбағал аҳоли бандлигини таъминлаш;
– камбағал оилалар фарзандларининг мактабгача таълим билан қамров даражасини ўртача қамров даражасидан ошириш, 2025 йилга бориб 600 минг, 2030 йилга бориб эса 800 минг нафар эҳтиёжманд ва кам даромадли оилалар фарзандларига ўқув йили бошида бир марталик ўқув қуроллари ва кийим-кечаклар сотиб олиши учун ёрдам пулларини ажратиш, эҳтиёжманд оилалар фарзандларидан 2 мингдан 5 минг нафаригача олий ўқув юртларида таҳсил олишига кўмаклашиш;
– ногиронлиги бўлган камбағал оилалар фарзандларининг ижтимоий ҳимояси, таълим олиши ва соғлиғини тиклаш чораларини янада кучайтиришга эътибор қаратиш;
– камбағал аҳолининг соғлиқни сақлаш хизматларидан 100% бепул фойдаланишига имконият яратиш, махсус реестрларга киритилган эҳтиёжмандлардан 5000 нафарига ҳар йили соғлиғини тиклаш ва соғломлаштириш мақсадида шифохоналарга ордер ва сиҳатгоҳларга йўлланмалар ажратиш;
– уй-жойга муҳтож, оғир турмуш шароитларида яшаётган камбағал аҳоли қатламларига, биринчи галда хотин-қизларнинг йилига 1 500 нафарини уй-жой билан таъминлаш, 10 минг нафаригача ижара тўловларини қоплаб бериш, кам даромадли оилаларнинг 20 минг нафарига арзонлаштирилган кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олиши учун бошланғич бадал ва субсидиялар тўлаб бериш;

Шунингдек, юқоридаги барча чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш орқали 2030 йилга бориб камбағаллик даражасини икки баробарга қисқартиришга эришиш назарда тутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Optimo dasturi qanday oʻrnatiladi?

Doʻkonlar uchun dastur– Optimo, hisob-kitob va zaxiralarni nazorat qilishda yordam beradigan savdoni boshqarish dasturidir. U doʻkonning dasturiy taʼminotiga doir muhim...

Больше похожих статей

×