“Ўзбекистон темир йўллари” ички қатновларга 50 фоизгача чегирма жорий қилди

0
130

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, ички йўналишлардаги йўловчи поездлари тарифига 21-23 март ва 1-4 сентябрь кунлари фуқароларнинг қуйидаги категорияларига байрам чегирмалари берилади.  

— Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун – 50%; 

 — Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабалари учун – 15%; 

 —  Оилавий (2 ёки ундан ортиқ киши – эр ва хотин, эр ёки хотин ва 18 ёшгача бўлган фарзандлар, эр ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) учун – 15%;  

— Коллектив (ҳамкасбларга) (4 кишидан ортиқ — йўриқнома асосида) учун – 15%; 

— “Aфросиёб” тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга — 10%.

Қайд этилишича, имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилиш мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь