10.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Сўров натижалари: COVID-19 пандемияси ННТларга қандай таъсир кўрсатди?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан 2020 йилнинг август-октябрь ойлари давомида
COVID-19 пандемиясининг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига кўрсатаётган таъсирини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказилди.

Тадқиқотнинг мақсадинодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига
COVID-19 пандемиясининг таъсирини ўрганиш, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунни амалга ошириш доирасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг тегишли соҳаларда давлат органларидан ижтимоий буюртма олишдаги эҳтиёжларини аниқлаш, сўровнома натижаларига асосан пандемия шароитида ННТларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Сўровномада республиканинг барча минтақаларидан жами 1 000 дан ортиқ ННТ иштирок этди.

Тадқиқотда иштирок этган респондентларнинг учдан икки қисми (64,4%) ойлик иш ҳақи уларга ўз вақтида берилаётганини ҳамда 5,6% дастурлар/лойиҳалар амалга оширилгандагина тўловлар берилаётганини маълум қилишган. Шу билан бирга, сўровда иштирок этганлар орасида жамоатчилик асосида ишлаётганлар (18,4%) ҳамда ойлик иш ҳақи берилмаётганлар (11,6%) борлиги аниқланди. Демак, ҳар учинчи респондент ойлик иш ҳақига эга эмас. Бу ташвишли холат сифатида баҳоланиши ва ўз ечимини топиши учун маълум чора-тадбирлар амалга оширилиши кераклигидан далолат беради.

Тадқиқотда иштирок этган ташкилотларнинг фақатгина 1% давлат томонидан молиялаштирилиши ва уларнинг аксарият қисми, яъни 55% маҳаллий донорларнинг хайрия маблағлари ҳисобига фаолият олиб боришлари маълум бўлди.

Ўтказилган тадқиқотдан маълум бўлишича, COVID-19 пандемияси ННТларнинг фаолиятига сезиларли даражада таъсир кўрсатиб, мавжуд шароитдан келиб чиқиб янгича услубда ишлашга сабаб бўлмоқда. Жумладан, респондентларнинг 21% ходимлар масофадан ишлашга мажбур эканлигини маълум қилишган. Шу билан бирга, ҳомийлардан ва ўз корхоналаридан келиб тушадиган ажратмалар келиб тушиши тўхтаб қолганлиги (10%), хизмат кўрсатиш қобилиятининг чекланганлиги (10%), харажатларнинг кўпайганлиги (8%), жамият билан ўзаро алоқалар сусайганлиги (10%), ходимлар ҳаракати чекланганлиги (8%), ойлик маош тўлаш масаласида қийинчиликлар пайдо бўлганлиги (13%) ҳамда тадбирлар қисқартирилганлиги (20%) каби оқибатларга олиб келганлигини кузатиш мумкин.

Шунингдек, респондентларнинг 21,6% – офисларини тўлиқ ёпиб, ҳамма масофадан ишлашга ўтганлигини, 50,9% – ходимларининг аксарият қисми масофадан ишлашга ўтганлигини, 8,1% – фаолиятида ўзгариш бўлмаганлигини, 15,2% – фаолиятини онлайн форматда олиб бораётганлигини, 1,8% – фаолият юзасидан ишчи учрашувлар ўтказиш сақлаб қолинганлигини, 9,5% – ишчи учрашувлар кескин қисқартирилганлигини, 9,7% – республика бўйлаб хизмат сафарлари бекор қилинганлигини, 5% – чет элга хизмат сафарлари бекор қилинганлигини ҳамда 15,4% – бошқа турдаги чоралар қўллаганлигини билдирган.


Шу билан бирга, карантин даврида ташкилотларнинг 15% – карантин шароитида ишлаш учун ташкилий-техник имкониятлар мавжуд эмаслигини (компьютер, орг. техника, интернет ва б.), 10,7% – дастурлар/лойиҳалар онлайн форматга тўғри келмаётганлигини, 9,1% – ҳамкор ташкилотлар (вазирликлар, идоралар, муассасалар) онлайн форматда ҳамкорлик қилишга тайёр эмаслигини, 3,5% – ҳомийлар (донорлар) тадбирларни онлайн форматга кўчиришга қаршилигини билдирган.

Бундан ташқари, карантин даврида тарихий обидалар ёпилганлиги сабабли айрим ҳунармандлар ўз фаолияти билан шуғуллана олмаётганлиги (18,1 %), интернет таъминоти муаммоси мавжудлиги, масофада ишлаш учун ходимларнинг шахсий техник имкониятлари чекланганлиги, кўпгина режаларни масофада амалга оширишга имкони йўқлиги, маблағ камлиги ёки умуман йўқлиги, доимий фаолият олиб бориш учун жой мавжуд эмаслиги каби қийинчиликларга дуч келаётганликлари ҳақида таъкидлаб ўтганлар.

Шунингдек, “2021 йилда пандемия ННТлар фаолиятига қай даражада таъсир кўрсатиши мумкин?” деган саволга респондентларнинг 25% – пандемия фаолиятига салбий таъсир кўрсатмаслигини, 25% – жиддий таъсир кўрсатишини, агар ҳолат ўзгармайдиган бўлса, ташкилотни ёпишга ёки фаолиятини тўхтатишга тўғри келишини, 50% – ташкилот фаолиятини анча қисқартиришига тўғри келишини таъкидлаб ўтган.

Сўровда иштирок этганларнинг фикрича, пандемиянинг таъсири натижасида ННТларнинг самарали фаолият олиб боришига бир қатор ҳолатлар таҳдид солади. Жумладан, асосий таҳдидлар сифатида сўровномада қатнашган ННТларнинг 25% – молиявий кўмак узоқ муддатга тўхтаб қолишини, 25% – ижтимоий хизматларга бўлган талабни қондириш учун ресурсларнинг етишмовчилигини, 25% – мақсадли гуруҳлар билан ўзаро ҳамкорликнинг сусайишини, 15% – шартномавий мажбуриятларни бажара олмаслигини ва 10% – харажатларнинг ошишини келтириб ўтишган.


53,1% респондентларнинг фикрича, масофавий иш режимида ишлаш қулай ва сифатли, 29,9% эса бундай иш режимида ишлаш қулай, лекин сифатсиз эканлигини таъкидлаган бўлса, 17% респондент учун масофавий иш режимида ишлаш ноқулай ва сифатсиз.

Шунингдек, респондентларнинг 53,9% таъкидлашича, режалаштирилган лойиҳалар/дастурларини масофавий иш режимида амалга оширган бўлса,
46,1% – амалга ошира олмаганлигини ва бир қатор муаммоларга дуч келганлигини билдирган.

Тадқиқот давомида респондентлардан лойиҳалар/дастурларни амалга ошириш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли сарф қилинганлигига ишониши ёки ишонмаслиги сўралганда, 73,7% респондент маблағлар муайян мақсадлар учун ишлатилганлигига тўлиқ ишонишини, 5,4% – унча ишонмаслигини, 1,2% – умуман ишонмаслигини ҳамда 19,6% жавоб беришга қийналишини билдиришган ва лойиҳалар/дастурларни амалга оширишгакарантин чекловлари, маблағлар етишмаслиги, давлат ролининг етарлича эмаслигини таъкидлаб ўтганлар. Аксарият респондентларнинг лойиҳалар/дастурлар маблағлари муайян мақсадлар учун ишлатилганлигига тўлиқ ишонишини ижобий кўрсаткич сифатида баҳолаш мумкин. У ташкилотдаги ўзаро ишончнинг мавжудлиги ва коррупция элементларининг камлигидан далолат беради.

“Олдиндан режалаштирилган ва амалга оширилмаган лойиҳалар/дастурлардан қолган ўзлаштирилмаган маблағларни бошқа ижтимоий лойиҳалар/дастурларга йўналтириш мумкинми?” деган саволга респондентларнинг 49,1% – мумкин, 50,9% – мумкин эмас деб жавоб берган.

Маълумки, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасида нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат субсидиялари, грантлари
ва ижтимоий буюртмалар бериш, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни молиялаштириш ижтимоий шерикликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш турлари сифатида белгиланган. Тадқиқот давомида давлат органлари ва ННТлар ўртасидаги ижтимоий шериклик қанчалик йўлга қўйилганлигини ўрганиш мақсадида давлат органлари томонидан ННТларга давлат ижтимоий буюртмалар берилганлиги масаласи ўрганилганда респондентларнингатиги5,2% ижтимоий буюртма олганлиги ва 94,8% эса олмаганлиги маълум бўлди.

Тадқиқотда иштирок этган 44% респондентлар пандемия давлат органлари билан бўлган муносабатларга таъсир қилганлиги ва 56% эса таъсир этмаганлигини билдирган.

Давлат органидан бевосита олинган ижтимоий буюртмани амалга ошириш жараёнида деярли барча ННТлар (96,3%) бошқа давлат ташкилотлари билан муносабатларда муаммолар бўлмаганлигини, 3,7% эса баъзи муаммоларга дуч келганлигини таъкидлашган. Ушбу муаммолар асосан спортни ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, соғлиқни сақлаш соҳаси ва ижроия ҳокимият органлари билан ҳамкорлик масалаларида юзага келганлиги таъкидланган.

Шунингдек, тадқиқотда иштирок этган ННТларёшларнинг ҳуқуқ
ва манфаатларини ҳимоя қилиш, спортни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, таълим соҳасини ривожлантириш, ногиронларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишларида давлат ижтимоий буюртмасини олишга тайёр эканликларини билдирган.

Тадқиқот натижасида, COVID-19 пандемияси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун давлат органлари ННТларни кенг жалб қилмаганлиги кўринди. Хусусан, 28% респондентлар давлат органлари томонидан мазкур муаммоларни ҳал этиш учун жалб қилинганлигини, 72% эса жалб қилинмаганлигини таъкидлаб ўтган.

Тадқиқот натижаларига асосан қуйидаги хулосага келиш мумкин:

  • тадқиқотда иштирок этган ННТларнинг фақатгина 1% давлат томонидан молиялаштирилади ва уларнинг аксарият қисми маҳаллий донорларнинг хайрия маблағлари ҳисобига фаолият олиб боради;
  • СOVID-19 пандемияси ННТларнинг фаолиятига жуда кескин салбий таъсир кўрсатиб, аксарият ННТ ходимлари масофадан ишлашга мажбур бўлди, тадбирлар қисқартирилди ва ННТлар ойлик маош тўлаш масаласида қийинчиликларга дуч келдилар;
  • аксарият ННТлар ва унинг ходимларининг ташкилий-техник имкониятлари пандемия даврида фаолият олиб бориш учун талабга жавоб бермайди, Интернетга уланиш учун имкониятлари етарли эмас;
  • пандемия туфайли аксарият ННТлар (50%) фаолияти анча қисқарган;
  • пандемия таъсирида ННТларнинг самарали фаолиятига узоқ муддатга молиявий кўмакнинг тўхтаб қолиши, ижтимоий хизматларга бўлган талабни қондириш учун ресурсларнинг етишмаслиги, мақсадли гуруҳлар билан ўзаро ҳамкорликнинг сусайиши, шартномавий мажбуриятларни бажара олмаслик, харажатларнинг кўпайиши каби таҳдидлар юзага келган;
  • аксарият ННТлар лойиҳалар/дастурларни амалга ошириш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли сарф қилинганлигига ишонади;
  • бир қатор ННТлар учун режалаштирилган ва амалга оширилмаган лойиҳалар/дастурлардан қолган ўзлаштирилмаган маблағларни бошқа ижтимоий лойиҳалар/дастурларга йўналтириш имкони мавжуд эмас;
  • жуда кам сонли ННТлар (5%) ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органидан бевосита ижтимоий буюртма олган;
  • COVID-19 билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун давлат органлари ННТларни кенг жалб қилмаган;
  • ННТларёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, спортни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, таълим соҳасини ривожлантириш, ногиронларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишларида давлат ижтимоий буюртмасини олишга тайёр.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×