15.5 C
Узбекистан
Четверг, 28 марта, 2024

”Ипотека-Банк”: Биз имконият даражасида аҳоли учун барча қулайликларни яратишга ҳаракат қиламиз

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,180участниковПодписаться
- Advertisement -

Ипотека кредитини олишда қандай талаблар мавжуд? Арзон уй-жойларни қуриш дастури бўйича жорий йил шаҳарларда қурилиши режалаштирилган 4 минг 256 та ва қишлоқ жойларда 8 мингта хонадон қурилишини молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилди.


Бунда ипотека кредити қурилиш жараёни бошланиши билан ажратилади. Фуқаролар томонидан ўртача 15 фоиз бадал тўланади, қолган маблағлар қурилиш пудратчи ишидан келиб чиқиб, ипотека кредитлари ҳисобига амалга оширилади. Қурилиш ишлари якунига етганда турар-жой кадастри автоматик равишда фуқаро номига чиқади. Бу, ўз навбатида нотариал идоралар орқали олди-сотди шартномасини расмийлаштириш жараёнининг олдини олади.

Кредит муддати 20 йил, биринчи йил учун 7 фоиз, қолган 4 йилда фоизлар Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорига тенг ўсиб боради ва олтинчи йилдан қайта молиялаштириш ставкасида ҳисобланади.

Пойтахтимизда “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини бериш ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож аҳоли учун субсидиялар ажратиш механизми” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз борди.Таъкидланишича, аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун қўшимча шартлардан асосийси – кўп квартирали уй-жойдан битта квартира, яъни якка тартибдаги уй-жой битта оилага мўлжалланган бўлиши керак. Мижоз ва турмуш ўртоғи ариза билан мурожаат этган вақтда ипотека кредити мавжуд бўлмаган ва доимий даромадга эга бўлган жисмоний шахс бўлиши лозим.

Кредитнинг максимал миқдори бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун 323 миллион сўмгачани ташкил этади. Кредит муддати 120 ойдан 240 ойгача бўлиб, кредит фоизи йиллик 18 фоиз, бошланғич бадал камида 25 фоиз қўйиш шарти билан ажратилади.

  • Биз имконият даражасида аҳоли учун барча қулайликларни яратишга ҳаракат қиламиз, дейди ”Ипотека-банк” АТИБ бошқарув раиси ўринбосари Д.Зулфиқоров. – Аҳолига жорий йилнинг 1 ноябрига қадар тижорат банклари томонидан 7,1 триллион сўмлик ипотека кредити ажратилган.
    Анжуманда мавзуга оид саволларга қурилиш ва банк соҳаси мутахассислари атрофлича жавоб берди.

    Реклама хуқуқи асосида

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хоразмда 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан «Ўзэнергоинспекция» бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Урганч туманида...

Больше похожих статей

×