10.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Ўзбекистон илк бор Беларуссияга тамакисиз никпек экспорт қилишни бошлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ноябр ойининг бошида “УЗБАТ” ҚК 120 минг доллор миқдорида Никпек маҳсулотини Беларуссияга биринчи экспорт қилди. Йил охиригача 120 минг долларга яқин қўшимча экспорт қилиш режалаштирилган, деб хабар берди “УЗБАТ” ҚК ахборот хизмати.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида  қадоқланган Никпек маҳсулотини Украина давлатига етказиб бериш бўйича маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда. Бу ҳали кичик бўлсада биринчи ҳаракат,  МДҲ ва Шарқий Европага оғзаки истеъмол учун никотинни ўз ичига олган янги маҳсулотлар экспорт ташкил этиш борасидаги илк қадам.

Компания ушбу маҳсулотни яна экспорт қилишга умид қилмоқда ва агар режалар амалга ошиб борса, лойиҳага қўшимча инвестициялар киритилади. Юртимизда ушбу янги маҳсулотнинг аниқ Қонунчилик регламентини шакллантиришда “БАТ” инвестицион гуруҳининг саъй-ҳаракатлари ва давлатнинг қўллаб-қувватлаши ёрдамида экспорт кенгайиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 август куни “УЗБАТ АЖ” ҚК (“БАТ” гуруҳи аъзоси) Самарқанд сигарет заводида никотин снюс (тамакисиз никотин қадоқлари) цехи очилганини қадоқлаш эълон қилинган эди.

Бу йил компания тамакисиз никотин пакетларини қадоқлаш цехига  1 миллион доллор сармоя сармоя киритиб, учта қадоқлаш машинаси, ва бошқа бир неча ўнлаб ускуналар, ишлаб чиқаришга мослаштирилган махсус мебеллар ва мосламалар сотиб олинди шунингдек, санитария ва гигиена талабларига юқори техник тайёргарлик амалга ошириш борасида амалий ишлар қилинмоқда.

Шу билан бирга янги иш ўринлари яратилди. Самарқанд шаҳридаги Фарҳод шаҳарчасининг 75 нафар аҳоли иш билан таъминланди ва уч сменали иш юритиш йўлга қўйилди.

Ушбу цех очилишидан олдин ҳам нафақат Ўзбекистон ички бозорига никотин қадоқларини етказиб бериш, балки 2019 йилдан бошлаб қонуний муомалада бўлган давлатларга экспорт қилиш режалаштирилган эди.

Ҳозирда “УЗБАТ АЖ” ҚК Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Грузия, Мўғулистонга тайёр сигарет маҳсулотлари, Ургут туманидаги аввалги ҳосилни қайта ишлаб ферментациялаш заводида ферментланган тамаки хомашёсини  эса Россия, Украинага, БАТ фабрикасининг таёқча филтрларини Туркия ва Украинага, никотин қадоқларини Белоруссияга экспортини амалга оширмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×