Кеча хабар қилганимиздек 20 октябр ОАВ учун Ургут экспорт ва инвестиция очик эркин худудига медиа-тур ташкил этилган эди.
Жумладан, корхоналар айланма маблағларни тўлдириш, илгари тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаларини қайтариш, муҳандислик коммуникацияларига уланиш, ер, бўш бино ва иншоотларни ажратиш, зарур рухсатномалар, лицензия ва халқаро сертификатлар олиш, технологик ускуналарни олиб келиш ва хорижий мутахассисларнинг Ўзбекистонга етиб келишлари билан боғлиқ муаммолар ўз ечимини топди — дея сўз юритмоқдалар медия тур давомида тадбиркорлардан бири.
Тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат, электротехника ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳасида 42 та саноат кластерини яратиш бўйича 57 та лойиҳа ишлаб чиқилди. Жумладан, Самарқанд шаҳри, Оқдарё, Пастдарғом, Пахтачи, Нарпай ва Ургут туманларида 9 та тўқимачилик кластерлари, Жомбой, Самарқанд, Оқдарё, Иштихон, Булунғур, Пайариқ туманларида ва Самарқанд шаҳрида озиқ-овқат саноати ва мева-сабзавотни қайта ишлаш соҳасида 16 та кластерлар яратилиши режалаштирилган.
Комиссия томонидан вилоятда маҳаллийлаштириш дастурига қўшимча равишда фармацевтика, металл ва металл буюмлар, автомобиллар учун бутловчи қисмлар, технологик ускуналар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қаратилган 13 та янги лойиҳа ишлаб чиқилди.
Жорий йилда Самарқанд вилоятининг 17 та кичик саноат зонаси ҳудудида умумий қиймати 453,4 млрд сўмлик 57 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган ва бу 2 мингга яқин янги иш ўринлари яратишга имкон беради.
Ҳукумат комиссияси фаолияти давомида ишлаб чиқилган амалий чора-тадбирлар комплексининг амалга оширилиши натижасида жорий йилнинг охиригача Самарқанд вилоятида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2,2 трлн сўмга етказилиб, 10,8 мингта қўшимча иш ўрни яратилади. Шу билан бирга, жорий йил охиригача саноат корхоналарининг солиққа ажратмаларининг ҳажми 825 млрд сўм миқдорида бўлиши кутилмоқда ва бу тасдиқланган прогноз кўрсаткичларининг 149,3% ни ташкил этади.
Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг “Ургут” ЭИЗ корхоналарига берган ёрдами тўғрисида маълумотга келсак, масалан “Ургут” эркин иқтисодий зонасининг Ургут туманидаги “Мерганча” массивида 3,4 км “Сариқтепа” массивида 3,0 км ички автомобил йўллари ва “Сариқтепа” массивига олиб борадиган 1,6 км автомобил йўлларига асфалт қопламаси ётқазиш ишлари амалга оширилди.
“Ургут” ЭИЗнинг “Мерганча”, “Сариқтепа” ва “Сазағон” массивларида жойлашган корхоналар узлуксиз электр энергияси ва мунтазам таъбиий газ билан таъминлаш мақсадида тармоқларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
“Ургут” ЭИЗнинг Самарқанд шахар Хишрав-2 массивида жойлашган «AZIA METALL PROF» МЧЖ корхонаси 6,0 км темир йўл тармоғини тортиш бўйича даслабки лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
“Ургут” эркин иқтисодий зонаси тўғрисида маълумот
Умумий маълумотлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилдаги
ПФ-4931-сон Фармонига асосан ташкил этилган. Эркин иқтисодий зона майдони жами 918 гектарни ташкил қилади.
Инвестиция лойиҳалари бўйича
“Ургут” ЭИЗнинг умумий ер майдони 918,0 гектардан иборат бўлиб, “Мерганча” массивида (144,0 гектар), “Сариқтепа” массивида (246,0 гектар), “Дўстлик” массивида (66,0 гектар), “Сазағон” массивида (360,0 гектар) ҳамда “Хишрав-2” массивида (102,0 гектар)ни ташкил қилади.
Бугунги кунда, “Ургут” ЭИЗда қиймати 273,4 млн долларлик 50 та лойиҳалар амалга оширилган ва 3 419 та янги иш ўринлари яратилган;
қиймати 88,7 млн долларлик 29 та лойиҳалар амалга оширилмоқда ва 1 666 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
қиймати 53,8 млн долларлик 6 та истиқболли лойиҳалар рўйхати шакллантирилиб, ушбу лойиҳалар амалга оширилган тақдирда қўшимча 511 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилмоқда.
2020 йил 1 октябрь ҳолатига 50 та лойиҳа ишга туширилиб, 251,7 млн. доллар (шундан, 93,8 млн. долл. банк кредити, 40,8 млн. долл. тўғридан-тўғри хорижий) инвестициялар ўзлаштирилди ва 3 419 та янги иш ўринлари яратилди ҳамда 780,4 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 16,1 млн. долларлик экспорт амалга оширилди амалга оширилган экспортни вилоятдаги улуши 12,5% ташкил қилади.
Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ёрдами билан 2020-2021 йиллар мобайнида 2,4 минг иш ўрни яратилиши билан 178,4 млн долларлик 24 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.
Шунингдек, Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ёрдами асосида “Ургут” СЕЗ субъектларини зарур муҳандислик коммуникациялари (электроэнергия, табиий газ таъминоти, автомобил йўлларига асфалт қопламасини ётқизиш) билан таъминлаш мақсадида жорий йил охиригача 28,7 млрд сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.
Умумий қиймати 11,0 млн.доллар бўлган “Ургут” ЭИЗ иштирокчиси “SAM NEGIN” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан “Нотўқима материаллар, Полиэстр толаси, палос-гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш, матоларга гул босиш” лойиҳаси амалга ошириши ҳисобига бугунги кунда 130 та янги иш ўринлари яратилган. Ушбу корхона йилига 2,4 млн.долларлик маҳсулот экспорт қилади.
Умумий қиймати 3,1 млн.доллар бўлган “TURON BUILDING MANUFACTURER” МЧЖ корхонасининг “Сэндвич панел ва енгил металл конструкция ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга ошириши ҳисобига бугунги кунда 94 та янги иш ўринлари яратилган. Ушбу корхона йилига 2,4 млн.долларлик маҳсулот экспорт қилади.
Умумий қиймати 0,92 млн.доллар бўлган «CHAG’IZMON NUR BARAKA» МЧЖ корхонаси томонидан “Ҳар хил турдаги оёқ кийимлар” ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиш ҳисобига 60 та янги иш ўринлари яратилди. Ушбу корхонанинг йиллик экспорт ҳажми
0,8 млн.долларни ташкил этади.
“Ургут” ЭИЗ иштирокчиси бўлган “URGUT MIKRO METAL” МЧЖ корхонасининг умумий қиймати 2,01 млн.долларлик “Тиш чўткалари, аёллар гигиена воситалари, скоч маҳсулотлари ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга ошириши ҳисобига 60 киши доимий иш билан банд. Корхонанинг йиллик экспорт ҳажми 0,5 млн.долларни ташкил этади.
Яна бир “Ургут” ЭИЗ иштирокчиси “YEC GILAM” МЧЖ кохонаси томонидан умумий қиймати 8,3 млн.доллар бўлган “Гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга ошириши ҳисобига 120 та янги ўш ўринлари яратилган. Ушбу корхона йилига
3,5 млн.доллар экспорт қилиб, давлат бюджетига ўз ҳиссасини қўшади. “Ургут” ЭИЗ иштирокчиси бўлган “UR JEANS” МЧЖ корхонаси томонидан умумий қиймати 2,9 млн.долларлик “Джинси маҳсулотлари” ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиш ҳисобига бугунги кунда
80 га яқин янги иш ўринлари яратилган. Ушбу корхонанинг йиллик экспорт ҳажми 0,9 млн.долларни ташкил этади