Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш мақсадида 3 апрель куни “Тахиатош ИЭС”да 280 МВт қувватдаги дастлабки буғ-газ қурилмасининг бирлашган ишга тушуриш жараёни амалга оширилди.
![“Тахиатош ИЭС” ишлаб чиқариш қувватлари оширилмоқда “Тахиатош ИЭС” ишлаб чиқариш қувватлари оширилмоқда](https://i0.wp.com/web.archive.org/web/20200406164755im_/https://nuz.uz/uploads/posts/2020-04/medium/1586053804_photo_2020-04-03_19-23-45-2.jpg?w=696&ssl=1)
Ушбу йирик инвестицион лойиҳа мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Тахиятош ИЭСда 230-280 МВт қувватга эга иккита газ-буғ қурилмаларини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бажарилмоқда.
Лойиҳа замонавий илғор технологиялар асосида Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering ва Hyundai Engineering & Construction компаниялари консорциуми билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати