Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашининг навбатдаги йиғилишида мамлакатдаги коррупция ҳолати таҳлил қилинди.
Қайд этилишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлигига шу кунга қадар 1884 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатчиларнинг қарийб ярми суд (15%) ва прокуратура (6%) органлари қарорларидан норози.
Шунингдек, мурожаатчиларнинг 6 фоизи...
Сенат Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М. Кадирханова Навоийдаги 31 ёшли аёлнинг суиқасд сабабини ўрганиш учун Навоий вилояти ҳокимлигига хат билан чиқди. Аниқланишича, фуқаро З. Ж. (марҳума)нинг турмуш ўртоғи О.Р унга ўғил фарзанд туғмаслигини рўкач қилиб, ўзаро жанжаллашиб туришган.
Марҳуманинг яқинлари...
Тошкент вилоятида Facebook’да Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номидан сохта профиль очиб, ўзини масъул идораларда ишлайдиган қилиб кўрсатган ва бу орқали одамлардан пул ундирган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, номаълум шахс сохта профиль орқали фуқаролар билан мулоқотга...
Ўтган йилнинг 14 сентябрь куни Korean and migrations хусусий бандлик агентлиги масъулларига нисбатан суд ҳукми эълон қилинганди.
Мазкур бандлик агентлик мутасаддилари турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиниб, жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундириш белгиланганди.
Аммо ижтимоий тармоқларда “Korean and migration” хусусий бандлик агентлигидан...
23 март куни Яшнобод туманида таъмирлаш ишлари туфайли айрим манзилларда соат 10:00 - 18:00 орасида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Д. Усманова, Каримова, Уйсозлар, Мумтоз кўчасидаги кўп қаватли уйлар, Каримова, Оҳанграбо кўчаси ва ушбу кўчанинг 1, 2, 3 ва 4-муюлишларида, Чашма кўчаси ва унинг 1,...
Ўзбек болалар ёзувчиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев 2021 йил 21 март куни 88 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда Абдулазиз Муборак Facebook’даги саҳифаcида маълум қилди. Шунингдек, маълумотни ёзувчининг яқинлари ҳам тасдиқлаган.
Худойберди Тўхтабоев 1932 йил 17 декабр...
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Миробод туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.С. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро С.га 50 АҚШ доллари купюрадаги 16 дона қалбаки 800 АҚШ долларини 500 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида...
Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган.
Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган.
“Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.