“Нурободдан «нефть» чиқяптиймуш” экологлар томонидан ўрганилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,740участниковПодписаться
- Advertisement -

14 июнь куни “Олтин воҳа-Тошкент вилояти” телеграм канали Охангарон тумани Нуробод шаҳри ҳудудида  ер остидан нефт кўринишидаги суюқлик чиқаётганлиги ҳақида хабар тарқатган эди.

Шу асосда вазиятни Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Оҳангарон вилояти инспекцияси ходимлари ўрганиб чиқишди. Уларга «Тошкент сув таминоти» масъулияти чекланган жамиятининг вакиллари ҳамроҳлик қилди.

Маълум бўлишича, доғларни нефть эмас, балки Янги Ангрен ИЕС оқова сувлари қолдирган. Улар «Тошкент сув таъминоти»нинг Оҳангарон филиали коллекторида содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли шаҳар атрофига ташланган.

Экологлар чиқинди сув таркибини аниқлик киритиш учун таҳлил намуналарини олишди.

Текширув натижаларига кўра, “Тошкент сув таъминоти” Охангарон филиалининг масъул ходими Ер Кодексининг 79-моддасини бузганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддасига асосан жаримага тортилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда Муштарий Саидованинг илк шахсий кўргазмаси ўтказилмоқда

2026 йил 5–15 май кунлари Тошкентдаги Икуо Хираяма номидаги Халқаро карвонсарой маданият марказида «Сукунат ортида» номли кўргазма бўлиб ўтмоқда....

Больше похожих статей