Ўзбекистон

Мирвоҳид Азимов Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котиби бўлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)нинг янги бош котиби этиб тайинланади. Унинг номзодини ташкилотнинг 30 октябрь куни Анқарада бўлиб ўтган 13-саммити иштирокчилари қўллаб-қувватлади. Podrobno.uz хабар беришича, Мирвоҳид Азимов 2026 йил май ойидан буён Ўзбекистон ташқи...

Ўзбекистонда хусусий камералар камар тақмаган ҳайдовчиларни ҳам қайд эта бошлайди: уларнинг эгалари қанча даромад олиши мумкин?

1 ноябрдан хусусий автоматлаштирилган камералар хавфсизлик камарини тақмаган ҳайдовчилар ва олд ўриндиқдаги йўловчиларни ҳам қайд эта олади. Бундай камералар эгалари ундирилган жарималардан улуш олади. Айрим шартларда уларнинг ойлик даромади ўнлаб миллион сўмга етиши мумкин. Бу 2026 йил 29 октябрдаги 596-сонли...

Ўзбекистон сув ҳавзаларида хавфсизлик кучайтирилади: ФВВ қутқарувчи-ғаввосларни тайёрлайди

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ихтисослаштирилган қутқарув отрядини шакллантириш учун қутқарувчи-ғаввосларни тайёрлаш вазифаси юклатилди. Бу давлат раҳбарининг «Сув омборлари ҳудудлари ва уларга туташ зоналардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда уларда хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган. Ўқув машғулотлари ФВВ Академияси ҳузуридаги Қутқарувчиларни...

Тошкентда 138-сонли автобус йўналиши вақтинча ўзгартирилди

Олмазор туманида таъмирлаш ишлари сабабли 138-сонли автобуснинг ҳаракат йўналиши вақтинча ўзгартирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси хабар берди. ТХАЙ кўчасидаги қайрилиш майдончаси ёпилди. Чеклов таъмирлаш ишлари якунлангунига қадар амал қилади. Энди 138-сонли автобус ТХАЙ ва...

Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилаларга иситиш мавсуми учун 1 млн сўмдан бир марталик ёрдам берилади

Аввалроқ Ўзбекистонда айрим эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилиши режалаштирилгани хабар қилинган. Энди ушбу чора 2026 йил 28 октябрдаги президент фармони (ПФ-236) билан расман тасдиқланди. Тўловлар 2026/2027 йилги иситиш мавсуми доирасида ноябрь ойида амалга...

Ўзбекистонда ўрмонлар ва яйловларни тиклаш учун 103,7 млн евро ажратилади

Ўзбекистон ўрмонлар ва яйловларни тиклаш, қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш учун 103,7 млн евро олади. Яшил иқлим жамғармаси кенгаши умумий қиймати 264,4 млн евролик CLiCA минтақавий дастурини маъқуллади. «Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига чидамли ландшафтлар» дастури Ўзбекистон, Қирғизистон...

ЕХҲТ Сирдарёнинг ҳавзасида сув сифатини мониторинг қилишни қўллаб-қувватламоқда

Сув аҳоли саломатлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва маҳаллий жамоалар фаровонлигида муҳим аҳамиятга эга. Сув сифатини мунтазам мониторинг қилиш унинг таркибидаги ўзгаришларни кузатиш, ифлослантирувчи моддаларни аниқлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича асосланган қарорлар қабул қилиш имконини беради. ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори...

Самарқандда озиқ-овқат саноатига бағишланган илк FOODERA EXPO 2026 кўргазмаси очилди

SOF EXPO Samarkand кўргазма мажмуасида Самарқанддаги озиқ-овқат ва ичимликлар соҳасига ихтисослашган биринчи FOODERA EXPO 2026 кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ва тармоқ ташкилотлари вакиллари, дипломатик миссиялар ҳамда элчихоналар ходимлари иштирок этди. Маросимда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари — вилоят...

Андижон ва Наманганда экологик талабларни бузган ғишт ва оҳак корхоналарига нисбатан чоралар кўрилди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш ва аҳоли мурожаатларини ҳал этиш мақсадида навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди. Андижон вилоятида фуқароларнинг оҳак ва ғишт ишлаб чиқариш корхоналаридан чиқаётган тутун ва чанг юзасидан қилган мурожаатлари асосида текширувлар олиб...

29 октябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Тошкентда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин, кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи +20 даражагача кўтарилади. Об-ҳаво маълумотларига кўра, 28 октябрь соат 20:00 дан 29 октябрь соат 20:00 гача Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади. Тошкент. Кечаси ва эрталаб...

Последние новости

Янги Тошкент девелоперлари учун 200 миллион долларлик имтиёзли кредит линияси очилади

Янги Тошкентда йирик қурилиш ишларини олиб бораётган девелоперларнинг айланма маблағга эҳтиёжини қоплаш учун ўн кун ичида 200 миллион долларлик...