Ўзбекистон

Хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар 2000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Консалтинг фирма раҳбари 2001 йилда туғилган маҳаллий фуқарони Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, 10 минг АҚШ доллари талаб қилган. У олдиндан 1,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, Наманган шаҳрида фаолият юритувчи яна бир консалтинг...

Йўл ҳаракати билан боғлиқ айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш қўлланади

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларининг айрим бузилишлари учун енгилроқ жазо чораларини назарда тутувчи қонунчиликка ўзгартишлар кучга кирди. Энди айрим ҳолларда ҳайдовчилар ва пиёдаларга пул жаримаси ўрнига расмий маъмурий огоҳлантириш берилади. Адлия вазирлиги маълум қилишича, ушбу янги чора ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган. Огоҳлантириш...

Президент Покистонга давлат ташрифи билан ўчиб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан 5 февраль куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Исломобод шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган. Унда Ўзбекистон ва...

«Банклар ва тўлов тизимларида киберҳужумлар қайд этилмади» — Марказий банк

Ўзбекистон Марказий банки ижтимоий тармоқларда тарқалган гўёки киберҳужум содир этилгани ва фуқароларнинг шахсий маълумотлари тарқалиб кетгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Регулятор маълум қилишича, ҳозирги вақтга қадар тижорат банклари ахборот тизимлари, тўлов ташкилотлари ва тўлов тизимлари операторларига нисбатан киберҳужумлар амалга оширилгани...

Рўйхатга олишнинг II босқичи: Рўйхатга олувчиларда QR-кодли бэйдж бўлиши шарт

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 4 февралдан Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичи старт олди. У 28 февралга қадар давом этади. Ушбу даврда «маҳалла еттилиги» вакиллари 15–31 январь кунлари ўтказилган онлайн-рўйхатга олишда иштирок этмаган аҳоли хонадонларини айланиб...

Damas’да 23 нафар ёш болани ташиш ҳолати аниқланди

Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан «Чинор» постида тўхтатилган транспорт воситаси текширилганда, автомобилда белгиланган меъёрдан ортиқ миқдорда 23 нафар бола олиб кетилаётгани маълум бўлган. Бу ҳолат йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари талабларининг бузилиши сифатида қайд этилган. Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан амалдаги қонунчиликка...

Самарқанд вилоятида мактаб ўқувчисини ўғирлашда айбланган 4 нафар эркак судланди

Жиноят 2025 йил 6 август куни эрталаб М-37 автомобиль йўлининг бир қисмида содир бўлган. Алкоголь мастлиги ҳолатида бўлган тўрт нафар эркак ўн тўрт ёшли қизни зўрлик билан автомашинага ўтқазиб, уни янглиш тарзда кўнгилочар соҳа ходими — «тунги клуб раққосаси»...

Президент Иордания Сенат раисини бошлигидаги делегацияни қабул қилди

Президенти Шавкат Мирзиёев Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Сенати Раиси Файсал Ақиф Мисқал ал-Фаёз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув аввалида иорданиялик меҳмон давлат раҳбарига Подшоҳ Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди. Музокараларда Самарқанд шаҳрида олий даражада эришилган келишувлар ижроси...

Ўзбекистонда бир йилда газдан ноқонуний фойдаланиш 1,6 трлн сўмга баҳоланди

2025 йил давомида Ўзбекистонда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 173 минг 645 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» компанияси матбуот хизмати маълум қилди. Қонунбузарликлар «Ҳудудгазтаъминот»нинг комплаенс-назорат хизмати ходимлари томонидан бошқа газ таъминоти ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширувлар жараёнида фош...

Ўзбекистонда махсус рўйхатдан ўтган ҚҚС тўловчилар сони 25,6 фоизга ошди

2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда махсус рўйхатдан ўтган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчилари сони 252 минг 418 тани ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025 йил 1 январь билан солиштирилганда 25,6 фоизга кўп. Маълумотларга кўра, ҚҚС тўловчиларининг энг катта қисми...

Последние новости

Тошкентда интернет орқали наркотик сотган талабалар қўлга олинди

Тошкентда ИИВ ва ДХХ ходимлари пойтахт олий ўқув юртлари талабаларидан иборат гуруҳнинг интернет орқали наркотиклар тарқатиш фаолиятига чек қўйди....