Ўзбекистон

Ўзбекистондан Жидда ва Мадинага парвозлар давом этмоқда

Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани фонида Uzbekistan Airways 11 октябрь ҳолатига кўра Тошкент — Жидда — Тошкент ва Тошкент — Мадина — Тошкент йўналишларидаги рейслар жадвал асосида бажарилаётганини тасдиқлади. Авиакомпания минтақадаги вазиятни кузатиб боришни давом эттирмоқда. Ҳар бир парвоз олдидан мутахассислар...

Тошкент метроси учун 280 млн долларгача бўлган қийматда 70 та янги вагон сотиб олиш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши пойтахт метроси учун бешта вагондан иборат 14 та поезд сотиб олиш концепциясини маъқуллади. Янги поездлар эскирган вагонларнинг бир қисмини алмаштириш ва йўловчиларнинг кутиш вақтини қисқартиришга хизмат қилиши керак. 2022–2025 йилларда метронинг йиллик йўловчи оқими 136,7...

Миср Ўзбекистондан келувчи сайёҳлар учун янги талабларни жорий этади: виза, маблағ ва ҳамроҳлик

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон фуқароларининг Мисрга сафар қилиши учун янги талаблар жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси дипломатик каналлар орқали олинган маълумотларга таяниб хабар берди. Янги қоидаларга кўра, кириш визасини Мисрнинг дипломатик ваколатхоналари орқали олдиндан расмийлаштириш зарур бўлади....

11–12 октябрда тоғли ҳудудларда сел ва сув тошқини кузатилиши мумкин

Ўзгидромет 2026 йил 11–12 октябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел ва сув тошқини хавфи юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Огоҳлантириш Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг қатор ҳудудларини қамраб олади. Ангрен,...

Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасида «Яшил тўлқин» светофорлар тизими ишга туширилди

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари томонидан Фарғона йўли кўчасининг «Қўйлиқ ота» мақбарасидан «УзБУМ»гача бўлган 6 километрлик участкасида жойлашган 13 та светофор объекти ўзаро мувофиқлаштирилди. Аҳоли мурожаатлари ва транспорт оқими таҳлили асосида жорий этилган ушбу «Яшил тўлқин»...

Санкт-Петербургнинг Давлат Эрмитажида Бухоро амири саройи санъатига бағишланган кўргазма якунланди

Санкт-Петербург шаҳридаги Давлат Эрмитажида «Сарой хосхоналарини кашф этиб: Бухоро амири саройидаги санъат» номли кўргазма ўз ишини якунлади. Тўрт ой давом этган ушбу кўргазмага дастлабки маълумотларга кўра 110 мингга яқин томошабин ташриф буюрди. Экспозицияда Ўзбекистоннинг етакчи музей муассасалари ва Давлат Эрмитажи...

Ижтимоий тармоқларда ёвойи ҳайвонларнинг ноқонуний савдоси бўйича Экология қўмитасига мурожаат йўлланди

«Latifovs_tigers» номли Telegram-каналида ёвойи ҳайвонларни сотиш бўйича навбатдаги эълон жойлаштирилгани муносабати билан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига мурожаат қилинди. Жамоатчилик фаоллари ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқий баҳо бериш, сотувга қўйилган ҳайвонларнинг келиб чиқиши ҳамда уларни сақлаш ва сотишнинг қонунийлигини...

Тошкентнинг туристик кўчаларини тозалаш учун махсус замонавий техникалар жалб этилади

Тошкент шаҳрининг туристик ва марказий кўчаларини тозалаш ҳамда ободонлаштириш учун янги махсус техника воситалари фойдаланишга топширилди. Дастлабки шундай замонавий қурилмалар Мирзо Улуғбек туманидаги «Ўзбекистон овози» кўчасида ўз ишини бошлади. Туман ҳокимлиги маълумотларига кўра, ушбу махсус техника воситалари автобус ва автомобиль...

Камолиддин Мардонов Президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, Камолиддин Карамиддинович Мардонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Ушбу тайинлов муносабати билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Илҳом Сираджев таълим ва илм-фан вазири ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони ва қарорига мувофиқ, Илҳом Тоҳирович Сираджев Ўзбекистон Республикаси таълим ва илм-фан вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Ушбу тайинлов муносабати билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш...

Последние новости

Янги Тошкент девелоперлари учун 200 миллион долларлик имтиёзли кредит линияси очилади

Янги Тошкентда йирик қурилиш ишларини олиб бораётган девелоперларнинг айланма маблағга эҳтиёжини қоплаш учун ўн кун ичида 200 миллион долларлик...