13.8 C
Узбекистан
Пятница, 20 февраля, 2026

Ўзбекистон

«Узбекнефтегаз» АЖ Газлий қазилмаларини мустақил равишда ишлаб чиқаради

«Узбекнефтегаз» АЖ томонидан амалга оширилаётган «Актуал 100 кун» дастури конкрет ва тизимли натижаларни бера бошлади. Ушбу натижалардан бири бу Газлий минтақаси қазилмаларидан углеводородларнинг чиқарилиш ҳажмларини оширишга қаратилган муҳим стратегик қарорнинг қабул қилинишидир. Белгиланган қарорга мувофиқ, «Узбекнефтегаз» Бошқарув раиси Абдугани Сангинов...

Қашқадарё вилояти Муборак туманида газ қувури бузилиши оқибатида таъминот вақтинча тўхтатилди

Қашқадарё вилояти Муборак туманида ўрта босимли газ қувурига автомашина томонидан шикаст етказилиши натижасида газ сийиб чиқиш ҳолати кузатилди. Энергетика вазирлигининг маълумотига кўра натижада тумандаги 1932 та аҳоли ва 7 та улгуржи истеъмолчида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Ҳозирда туман газ таъминоти бўлими...

«Бу йўналиш бўйича Ички ишлар вазирлиги ва прокуратура учун барча масалаларни ҳал қилиб бердим. Натижа қани?»: Президент кибержиноятчиликка қарши курашиш фаолияти самарадорлиги паст эканини...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев уч йил аввал Ички ишлар вазирлиги тизимида ташкил этилган кибержиноятчиликка қарши кураш хизмати фаолияти самарадорлиги паст эканини таъкидлади. Уюшган жиноятчилик, наркотрафик, кибержиноятлар ва яширин иқтисодиётга қарши кураш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида сўзга чиққан давлат раҳбари ушбу...

Алишер Қодиров: Ўзбекистонда камбағаллик — совет иқтисодий тизими натижаси

«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров камбағаллик ва пассивлик ўзбек халқининг ўзига хос хусусиятлари эмаслигини, балки совет иқтисодий тизими оқибати эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда амалга оширилаётган камбағалликни қисқартириш сиёсати жамиятни уйғотиш, соя иқтисодиётини ҳамда тадбиркорлик жиноят сифатида қабул...

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини танқид қилди, энг жинояткор туманларни номлади ва масъул раҳбарларни лавозимларидан четлатди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва фавқулодда хизматлар фаолиятини кескин танқид қилди. У тергов ишлари сифати пастлиги, профилактика ишларининг сустлиги, бозорлар ва оммавий тўпланиш жойларида мувофиқлашув йўқлиги, шунингдек, рақамлаштиришдаги камчиликларга эътибор қаратди. Йиғилиш якунларига кўра, қатор...

Тошкентда Осиё Олимпия Кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида Осиё Олимпия Кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди. Анжуман доирасида Осиё қитъасида спортни ривожлантириш, олимпия ҳаракатини қўллаб-қувватлаш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган масалалар муҳокама қилинди. Ассамблея давомида Осиё Олимпия Кенгаши Президенти лавозимига сайлов ўтказилиб, ушбу лавозимга бир овоздан Шайх...

Айрим шаҳарлараро поездлар ҳаракати вақтинча бекор қилинди

"O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi" АЖ маълум қилишича, шаҳарлараро йўналишларнинг айримларида йўловчи поездлар ҳаракатига вақтинчалик ўзгартишлар киритилган. Жумладан, 2026 йил 26 январь куни «Тошкент — Ҳоваст — Тошкент» йўналиши бўйича ҳаракатланувчи № 6412/6411 рақамли йўловчи поездлар қатнови вақтинча бекор қилинади. Шунингдек, 2026 йил 26 январдан...

Чиноз – Янги Чиноз оралиғида темир йўл капитал таъмирланди

Чиноз – Янги Чиноз темир йўл станциялари оралиғида, 3433–3435-километрлар қисмида капитал таъмирлаш ишлари якунланди. Таъмирлаш жараёнида темир йўл инфратузилмаси янгиланиб, релс ва шпаллар алмаштирилди, йўл асоси мустаҳкамланди. Ушбу ишлар поездлар ҳаракати хавфсизлигини ошириш ҳамда темир йўл орқали ташиш хизматлари...

Президент аҳоли рўйхатга олишда фаол иштирок этишга чақирди

Президенти Шавкат Мирзиёев 23 январь куни ўтказилган йиғилишда мамлакатда аҳоли ва қишлоқ хўжалиги бўйича ўтказилаётган рўйхатга олиш жараёнига эътибор қаратди. Давлат раҳбари бундай кенг кўламли тадбир сўнгги 37 йил ичида биринчи марта ўтказилаётганини таъкидлади. Ҳозирги вақтга қадар 7 млн 613...

Тошкент вилоятида носоз фильтрли иссиқхоналар аниқланди

Тошкент вилояти Зангиота туманида “Истиқлол” ва “Бодомзор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларидаги иссиқхоналарда экологик рейд ўтказилди. Максус комиссия текшируви давомида “Истиқлол” МФЙдаги Б.З.га, “Бодомзор” МФЙдаги Х.У.га тегишли иссиқхоналарнинг филтр тизими носоз экани Экология ва иқлим ўзгариш қўмитаси томонидан аниқланди. Ҳар икки...

Последние новости

Вашингтонда Ўзбекистон Президенти иштирокида Тинчлик кенгашининг инаугурацион йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Вашингтон шаҳридаги АҚШ Тинчлик институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Тинчлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбир давлат раҳбарининг...
×