Байрамолди ва байрам кунлари республикада пиротехника воситаларидан фойдаланиш туфайли 120 дан ортиқ фуқаро, 6 хонадон жабр кўрган. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов маълум қилди.
Шохруҳ Ғиёсов маълум қилишича, бу борада 66 мингдан зиёд рейдлар ва профилактик тадбирлар ўтказилди....
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йил 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди, дея хабар бермоқда президент Матбуот хизмати.
Қайд этилишича, давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.
Ҳукуматнинг Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартибига оид Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга доир қарори қабул қилинди.
Унга кўра, эндиликда мобил қурилманинг бир слотига тегишли IMEI-коди 2019 йил 1 ноябргача автоматик...
Ҳукумат қарори билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, молиявий ёрдам олиш учун экспорт қилувчи ташкилотлар Экспортни рағбатлантириш агентлигига (Агентлик) ариза ва буюртманома-анкета тўлдириб тақдим этади.
Ариза...
Куни кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Халқига Мурожаатномасида 2021 йилга мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб ном берилди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда аҳоли умумий сонининг 60 % дан ортиғини 18 миллион...
Кеча, 30 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнабод туманида замонавий талаблар даражасидаги чим устида хоккей мажмуасининг қурилиши учун тамал тоши қўйилди.
Тантанали маросимда жисмоний тарбия ва спорт вазири Д. Набиев, Миллий олимпия қўмитаси раиси Р. Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси Б.Аҳмедов, Осиё...
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига қилган навбатдаги мурожаатномасида “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, бошқа нуфузли халқаро ва минтақавий тузилмалар билан яқин ҳамкорликни ривожлантириш масалалари доимо эътиборимиз марказида” бўлиш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Давлатимиз Раҳбари белгилаб берган ушбу муҳим...