Жамоатчилик

Огоҳ бўлинг! Фирибгарликнинг янги тури

Фирибгарлар турли электрон манзиллардан СМС тарқатишни бошлашди, деб огоҳлантирмоқда “Билайн” оператори. Хабарда логин, парол, баланс жўнатишади, ҳамда жараённи “бекор қилиш” учун жавоб СМС жўнатишга чақиришади. Бу каби хабарларни ўчириб ташланг ёки “спам” қилиб белгиланг. Алданиб қолмаслик учун уларга жавоб берманг.

Президент топшириғи амалда: токзорлар орасига дуккакли экинлар экилмоқда

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги “Устоз Элмурод Мингбоев” ва “Бўри бобо тайфизори” фермер хўжаликлари токзорларида озиқ-овқат экинлари парваришлаб, мўл ҳосил олишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 23 март куни озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш...

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган аскарлар уйларига кузатилди

2022 йил муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ҳамда Шимоли-ғарбий ҳарбий округнинг Нукус ва Урганч гарнизонларида йигитлик бурчини ёруғ юз билан ўтаб бўлган аскарлар тантана билан кузатилди. Шу муносабат билан бўлиб ўтган маросимда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари полковник Дилшод...

9-11-синф ўқувчилари учун намунавий имтиҳон материаллари эълон қилинди

Май ва июнь ойларида мактаб ўқувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари бўлиб ўтади. Жумладан 9- ва 11-синфлар учун якуний (битирув) назорат имтиҳонлари 26 майдан 15 июнга қадар ташкил этилади. 2022-2023-ўқув йилларда ўқувчиларни барча фанлардан давлат якуний аттестациясидан ўтказиш учун имтиҳон билетлари, методик...

Бугундан автомобиллар тезлиги соатига 70 кмдан 60 кмгача туширилди.

1-апрелдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида автомобиллар юқори ҳаракатланиш тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилди.

Тошкентда хонадонлар ижара нархлари пасайди

ПМТИ таҳлилига кўра, Тошкент шаҳрида хонадонлар учун ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Маълумки, ўтган йил хонадонлар учун ижара нархлари ўса бошлаган ва октябрь ойига келиб, ўзининг энг юқори нуқтасига чиққан, сўнгра пасая бошлаган.

Пойтахтликларнинг 20 мингдан зиёд масаласи хал этилди

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи фаолиятининг навбатдаги манзили Тошкент шаҳри бўлди. Ишчи гуруҳ таркибига 30 та вазирлик ва идоралар, шаҳар, туман секторлари, соҳавий ташкилотлар вакиллари жалб этилиб, ҳар бир туман ҳокимияти қошида тезкор гуруҳлар штаблари ташкил этилди. Фаолият...

2010 йилгача олинган “права”ни янгисига алмаштиришнинг охирги муддати – 31 март

Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича: 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача; 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30...

Ўзбекистонда маҳаллий авиақатновлар сони 2 бараварга оширилади

Миллий авиапаркка яна 20 та янги самолёт сотиб олиниб, авиачипта харажатларининг 25 фоизига субсидия берилиши белгиланмоқда. 1 майдан бошлаб водий — Урганч, водий — Термиз, водий — Бухоро, водий — Самарқанд йўналишлар бўйича мунтазам авиарейсларни йўлга қўйиш топширилди.

”Қамчиқ” довонида микроавтобусларга рухсат берилади

10-апрелдан хавфсизлик чораларини кўриб, “Қамчиқ” довони орқали туристик микроавтобус (15 кишигача), Жиззах довони, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ва микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат берилди.

Последние новости

Ўзбекистонда Apple, Google ва Meta ярим йилда 95 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 97 та хорижий компания давлат бюджетига жами 143,8 млрд сўм...