Жамоатчилик

Тошкент шаҳар адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Мухаммадиев Нўъмон Усмонович Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Тайинловга қадар Адлия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Наманганда касалланган болаларнинг барчаси соғайиб, уйига қайтди — Соғлиқни сақлаш вазири

Наманган вилояти, Чуст туманида доридан заҳарлангани тахмин қилиниб, шифохонага ётқизилган болаларнинг барчаси соғайиб, уйига қайтди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов маълум қилди, дея ёзди Kun.uz. "Наманганда заҳарлангани айтилган болаларнинг барчаси соғайиб, бугунги кунда уйига қайтарилган. Ҳеч бир боланинг аҳволи оғир...

Паркентдаги қишлоққа келиб қолган айиқ икки қўйни олиб кетди

Тошкент вилояти Паркент туманининг тоғли қишлоқларидан бири бўлган «Сўқоқ» қишлоғининг «Тосар»  ҳудудидаги «Сўқоқ Лазиз Соли»  фермер хўжалиги ер майдонларига 20 сентябрь куни тунда Тянь-Шань қўнғир айиғи келиб қолди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда Унга кўра, жорий йилда қиш...

Жиззахда “BYD” компанияси гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 сентябрь куни Хитойнинг етакчи “BYD” компанияси президенти ва асосчиси Ван Чуаньфу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари, хусусан, Жиззах вилоятида гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқаришни тез фурсатда йўлга...

1 октябрдан қонунчиликда бир қатор ўзгаришлар кучга киради

Давлат хизматлари жойларга чиққан ҳолда фаолият кўрсатади. Хизматларидан фойдаланишга ариза юбориш учун Тошкент шаҳрида БҲМнинг 50 фоизи, вилоят марказларида БҲМнинг 40 фоизи, туман (шаҳар)ларда БҲМнинг 30 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилади. Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар, соғлиғининг ҳолатига кўра...

Болаларнинг нимадан заҳарлангани ҳамон мавҳумлигича қолмоқда

Болалари азобланаётган ота-оналар, жунбушга келаётган жамоатчилик бераётган саволларнинг очиқ қолаётгани оқланадиган ҳолат эмас. 5 кундирки, ҳамма жойда шов-шув бўлган болаларнинг оммавий заҳарланиши ҳақида ҳамон очиқ ва аниқ маълумотлар берилганича йўқ. Ҳозирча Наманган ва Андижонда кузатилгани расман айтилди холос. Аммо ижтимоий тармоқлардаги хабарларда бошқа...

Маҳаллаларга янги ваколат топширилди

Амалдаги “бешликка” солиқчи ва ижтимоий ходим ҳам қўшилиб, биргаликда ишлайдиган “маҳалла еттилиги” бўлади.  Жумладан, аҳолини 3 та дафтарга киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар маҳалланинг ўзида, коллегиал ҳал қилинади. Шунингдек, 3 та дафтарга бериладиган маблағлар Бандлик,...

Маҳалладаги вакилларнинг ярим вақти фақат “қоғоз” тўлдириш ва мажлисларга кетяпти – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда “темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарлари маҳалладаги масъуллар томонидан алоҳида-алоҳида юритилаётгани, уларнинг вазифаларида кўп такрорланишлар борлиги кўрсатиб ўтилди. “Бешлик” зиммасига жуда кўп вазифалар юклатилгани, мутасадди раҳбарлар эса буни таҳлил қилмаётгани, аниқ иш методикаси ишлаб чиқилмагани...

Бугун ҳам Тошкентнинг иккита туманида газ ўчирилади

27 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги айрим истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Тошкент шаҳар филиали  Матбуот хизмати маълум қилди.  Бектемир тумани (10:00 дан 18:00 гача): Мажнунтол МФЙдаги Роҳат, Чексарой, Мотрудий, Барданкўл кўчалариЕрли хонадон сони —...

27 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 27 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-14, кундузи 25-28даража илиқ бўлади.

Последние новости

Ўзбекистон ва Қозоғистон инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди

13 май куни Қозоғистон Республикаси делегацияси Тошкентда бўлиб ўтадиган «Хитой – Марказий Осиё – 2026» форумида иштирок этиш учун...