Жамоатчилик

1 октябрь – неча кун дам олинади?

Меҳнат кодексига кўра, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни ишланмайдиган байрам ҳисобланади. Бу йил 1 октябрь якшанбага (умумий дам олиш куни) тўғри келмоқда. Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келганда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади. Шунда...

Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш, соҳада туб ислоҳотлар самарасини ошириш, ўқув-тарбия жараёнларига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчи ва талаба ёшларга илм-фан асослари, замонавий касб-ҳунарларни...

Офатлар натижасида йўқолган ҳужжатлар бепул тиклаб берилади

Офатлар (турар, нотурар-жойнинг ёнғини ёки қулаши, транспорт воситасининг ёнғини) юз берганлиги оқибатида фуқароларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳужжатлари бепул тиклаб берилади. Бундай ҳужжатлар 19 та бўлиб уларнинг ичида паспорт (ID карта), “права”, никоҳ қоғози ва бошқа ҳужжатлар мавжуд.

Мамлакатларимиз биргаликда замонавий таҳдидларга самарали қарши турмоқда, барқарор ўсишни намойиш этмоқда — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти глобал миқёсдаги ишонч инқирозининг жаҳон бозорларига салбий таъсир кўрсатаётган, муқобил савдо-логистика йўналишларини излашга мажбур қилаётган оқибатларини бугун мамлакатларимиз ҳам сезаётганини таъкидлади. Шу муносабат билан иштирокчиларнинг эътибори Марказий Осиёдаги жараёнларга қаратилди. “Эндиликда бу умуман бошқача, кучли ва жипс минтақа. Мамлакатларимиз...

30 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 30 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15, кундузи 25-27 даража илиқ бўлади.

Сенат “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунни маъқуллади

Олий Мажлис Сенатининг қирқ бешинчи ялпи мажлисида “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун маъқулланди. Бу ҳақда юқори палата ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, бу қонун асосида педагогларнинг ўз касбий фаолиятини юритиши учун ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланиши ва ҳуқуқлари...

Танзила Нарбаева Сергелидаги портлаш жабрланувчиларига Сенат номидан ҳамдардлик билдирди

Олий Мажлис Сенатининг 45-ялпи мажлиси ўз ишини аввалида, Сенат Раиси Танзила Нарбаева куни кеча пойтахтимизнинг Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган портлаш оқибатида зарар кўрган ҳамюртларимизга парламент юқори палатаси номидан ҳамдардлик билдирди. "Давлатимиз Раҳбарининг топшириғига биноан ҳолат бўйича зудлик билан Ҳукумат комиссияси иш бошлади. Ҳозирда...

Обод бўлаётган овуллар

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан олиб борилаётган “Обод кўча”, “Обод маҳалла”, “Обод хонадон” мезонларини жорий қилиш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг кўламдаги амалий ишлар Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида ҳам жадаллик билан давом этмоқда. Аҳолини ўйлантириб келаётган муаммоларга ўз вақтида ва сифатли ечим...

“Бундай кунлар бизни ҳам бирлаштиради, ҳам синайди”

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Сергелидаги портлаш оқибатида жабрланганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Саида Мирзиёева, шунингдек, бугун беминнат ёрдам қўлини чўзаётган барчага, биринчи навбатда, тегишли идоралар билан биргаликда озиқ-овқат, бошпана ва психологик ёрдам кўрсатган пойтахт аҳолисига миннатдорлик билдирди.  “Бугун беминнат ёрдам қўлини чўзаётган...

Қизил китобга киритилган ҳайвонларнинг яшаш муҳитини бузиш жавобгарликка сабаб бўлади

Қизил китобга киритилган ҳайвон турларига мансуб ноёб ёки йўқ бўлиб кетиш хавфида турган ҳайвонларни йўқ қилиб юбориш, ўлжа қилиш шундай ҳайвонларнинг қирилиб кетишига, сони камайиб кетишига ёки яшаш муҳити бузилишига сабаб бўладиган бошқа ҳаракатлар содир этиш: фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан...

Последние новости

Ўзбекистон ва Қозоғистон инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди

13 май куни Қозоғистон Республикаси делегацияси Тошкентда бўлиб ўтадиган «Хитой – Марказий Осиё – 2026» форумида иштирок этиш учун...