Жамоатчилик

Қарийб 25 дона қадимий тангаларнинг Ўзбекистондан олиб кетилишига чек қўйилди

Ўзбекистондан қарийб 25 дона қадимий тангалар олиб кетилишига чек қўйилди. Бу ҳақда "Toshkent-AERO" ИБК ахборот хизмати хабар берди.  Бугун соат 03:30 ларда "Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти" чегара-божхона ходимлари авиация хавфсизлигини таъминлаш хизмати ходимлари билан ҳамкорликда "Тошкент- Москва" йўналиши...

Россияда қаровсиз қолган 7 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда ота-онаси томонидан қаровсиз ёки назоратсиз қолдириб кетилган 7 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда. Қайд этилишича, республиканинг масъул ташкилотлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева бошчилигида Санкт-Петербург...

Президент Фарғонада “Ташаббусли бюджет” доирасидаги кўплаб лойиҳалар амалда бошланмаганини танқид қилди

Президент Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилишда “Ташаббусли бюджет” доирасидаги кўплаб лойиҳалар иши ҳали бошланмаганини танқид қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.  Бу йил “Ташаббусли бюджет” доирасида Фарғонадаги 266 та лойиҳага 340 миллиард сўм ажратилди. Лекин уч ойдан бери кўплаб...

Урганч халқаро аэропорти вақтинча ёпилди

Урганч халқаро аэропорти реконструкция қилиш учун ёпилгани сабабли авиақатновлар Нукус халқаро аэропортига кўчирилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, 2024 йил 20 июлдан 7 августгача Урганч халқаро аэропорти реконструкция қилиш учун вақтинча ёпилиши сабабли Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг...

Айрим тадбиркорлар кредитларининг 6 фоизгача қисми қоплаб берилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтаётган йиғилиш давом этмоқда. Вилоятдаги йирик боғбонларнинг ерида 50-100 тонналик музлаткичли омбор ташкил қилиш таклифи қўллаб-қувватланди. Буни ҳисобига уларни экспорт салоҳияти 2 карра ошади, йўқотишлар 25 фоизга қисқаради, 4...

Эндиликда вилоят раҳбариятининг масъулиятини ошириш бўйича Фарғонада янги тизим йўлга қўйилади

Айни пайтда Қувада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди. Қайд этилишича, эндиликда вилоят раҳбариятининг масъулиятини ошириш бўйича Фарғонада янги тизим бўлиши белгиланди. Вилоят ҳокимининг ўзи ва ҳар бир...

Тошкент – Фарғона – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча рейс қўйилди

12 июль куни Uzbekistan Airways  Тошкент – Фарғона – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча ҲЙ81/82 рейсини амалга оширади. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди. Қайд этилишича: ➖ Тошкентдан учиш вақти 15:10, Фарғонага етиб бориш вақти 16:00 ➖ Фарғонадан учиш вақти 17:00,...

Ўзбекистон Евросиё патент ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Ўзбекистон Евросиё патент ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълум бўлишича, Адлия вазири ўринбосари Музраф Икромов бошчилигидаги делегация 9–17 июль кунлари бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотига аъзо давлатлар Бош ассамблеяси йиғилишининг 65-сессияси доирасида...

Водий вилоятлари бўйлаб ҳаракатланувчи шаҳарлараро йўловчи поездлари чипта нархи ўзгаради

“Ўзтемирйўлйўловчи” водий вилоятлари бўйлаб ҳаракатланувчи шаҳарлараро йўловчи поездлар чипта нархига ўзгартириш киритди. Қайд этилишича, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 25 июль санасидан Қўқон—Наманган—Андижон—Марғилон—Қўқон йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поездлар чипта нархига ўзгартиришлар киритилади. Шунингдек, ушбу йўналишларда ҳаракатланувчи барча шаҳарлараро йўловчи поездлари йўловчилари электрон тўлов тизими (АТТО) орқали тўловни амалга...

Тошкентда ўт ўчириш машинаси ЙТҲга учради

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида ўт ўчириш машинаси ва Gentra иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда. Маълум қилинишича, ЙТҲ 11 июль куни соат 16:30 ларда Шайхонтоҳур туманининг Алишер Навоий кўчасида содир бўлган. Олмазор тумани Муҳокама...

Последние новости

Тошкентда бешта автобус йўналиши вақтинча ўзгартирилди

Тошкент марказидан чиқишда 2, 26, 37, 68 ва 93-сонли автобусларнинг ҳаракат йўналиши вақтинча ўзгартирилди. Шаҳрисабз кўчасида автобуслар учун алоҳида BRT...