6.8 C
Узбекистан
Вторник, 9 декабря, 2025

Жаҳонда

Туркий давлатлар ташкилоти Ўзбекистон ва Қозоғистон Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларацияси олқишламоқда

Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Бош котиби Багдад Амреев Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари томонидан Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларациянинг имзоланганини қутлаб махсус баёнот берди. “Ушбу тарихий воқеа кўп асрлик дўстлик, аҳил қўшничилик, муштарак тил, тарих ва буюк маданий мерос билан ўзаро боғланган...

Қуйи-Амударё давлат биосфера резервати ЮНEСКО тармоғига киритилди

ЮНEСКОнинг “Одам ва биосфера” дастури доирасида юртимизнинг Қуйи Амударё давлат биосфера резервати Бутунжаҳон биосфера резерватлари тармоғига киритилди. Мазкур сертификат ЮНEСКО Бош директори Одри Азуле томонидан имзоланган бўлиб, Ўзбекистон резерватининг минтақавий ва халқаро миқёсда ҳамкорлик ва алмашинувни ривожлантиришга хизмат қилувчи бутунжаҳон...

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилди!

Бу икки давлат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётир. Айниқса, ўзаро савдо ҳажми барқарор ортиб бормоқда, машинасозлик, энергетика, электротехника, тоғ-кон, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда муҳим кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ҳудудлар даражасида ва ишбилармонлар ўртасида...

Иброҳим аҳдлашувининг бир йиллиги – халқ равнақи йўлидаги тинчлик

2021 йил 15 сентябрда Исроил Вашингтондаги Оқ уйда Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн билан Иброҳим аҳдлашувини имзолаганига бир йил тўлади. Аҳдлашувнинг имзоланиши Яқин Шарқ учун кескин бурилиш нуқтасига айланди. Бу минтақа учун янги муқаддима бўлиш баробарида, келажакни биргаликда қуришга...

Европа иттифоқи бир марталик пластикдан бутунлай воз кечди

Европа иттифоқида эндиликда бир марталик пластикдан фойдаланиш тақиқланади. Бу ҳақда атроф-муҳит бўйича еврокомиссар Виргиниюс Синкявичюс ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида  хабар жойлаган. Бир марталик пластикдан фойдаланишни тақиқловчи қонун 2019 йилда қабул қилинганди. Ушбу қонун Европа иттифоқи давлатларига 2021 йил 3 июлгача бозордан...

Туркистон шаҳрида Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевга ҳайкал ӯрнатилди

Бу ҳақда Туркистон вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда, деб ёзади Dalanews.kz. Ҳайкалнинг баландлиги -- тӯрт метр. Бронзадан ясалган ҳайкал муаллифи – Қозоғистонда хизмат кӯрсатган реставратор, Қозоғистон Рассомлар уюшмаси аъзоси Тилеуберди Бинашев. “Ҳайкал Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Н.Назарбоевнинг экин майдонларига қараб...

Энди Россияда меҳнат муҳожирлари хавфли инфекциялар ва моддалар учун текширувдан ўтишади

Уларнинг ҳар бири 30 кун ичида тиббий кўрикдан ўтиши керак. Бундай қонунни Россия федерацияси Президенти Владимир Путин имзолади. Кўрик давомида танада ОИВ инфекцияси, юқумли касалликлар, шунингдек гиёҳванд моддаларга қарамликнинг йўқлиги тасдиқланиши керак. Кўрикдан ўтишдан бош торган муҳожирларнинг Россияда қолиш муддати...

АҚШ Давлат департаментининг Жаҳонда одам савдоси тўғрисидаги йиллик маърузасида Ўзбекистоннинг позицияси яхшиланди

Жорий йилнинг 1 июль куни АҚШ Давлат департаменти ҳар йили анъанавий тарзда тайёрланадиган Жаҳонда одам савдоси тўғрисидаги йиллик маърузасини эълон қилди, деб хабар беради Сенатнинг Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси. Қоида тариқасида, маърузада давлатлар 3 та тоифага...

Ўзбекистон, Россия ва ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи

ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи мавзуси икки давлат Бош вазирларининг Москвадаги мулоқоти чоғида Ўзбекистондаги кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортган нуқталардан бири бўлган. Россия томонининг расмий хабари тафсилотларидан маълум бўлишича, бу хусусда Бош вазири Михиал Мишустин сўз очган. Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин Россия Федерацияси...

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги авиақатновлар сони ҳафтасига 14 тага етиши мумкин

Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари Москвада нимага келишди? Ўзаро мулоқот чоғида кўтарилган айрим масалалар маҳаллий нашрларнинг хос эътиборларига ҳам сабаб бўлмай қолмади. Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг Москвадаги йиғилиши доирасида музокаралар...

Последние новости

Farg‘ona Davlat Universitetida “Ozarbayjon san’ati va adabiyoti kunlari” doirasida muhtasham konsert dasturi o‘tkazildi

Ozarbayjonning O‘zbekistondagi Elchixonasi huzurida faoliyat ko‘rsatadigan Haydar Aliyev nomidagi Ozarbayjon Madaniyat Markazi tashabbusi bilan o‘tkazilgan “Ozarbayjon san’ati va adabiyoti...
×