Президент кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳалари билан танишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,010участниковПодписаться
- Advertisement -

11 март куни Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноатида амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш бўйича тақдимот билан танишди.

Йиғилиш танқидий руҳда ўтказилиб, соҳада “мақсад – ҳаракат – натижа” тамойилига асосланган янги стратегик режалаштириш тизимини жорий этиш зарурлиги таъкидланди. Кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги қувватларни ишга тушириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш бўйича аниқ кўрсаткичлар белгилаш топширилди.

Жорий йилда тармоқ экспортини 720 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигида режалаштирилган ҳосилни таъминлаш учун азотли ўғитлар ишлаб чиқаришни 1 миллион 120 минг тонна, фосфорли ўғитларни 135 минг тонна ва калийли ўғитларни 222 минг тоннага етказиш зарурлиги қайд этилди.

Маълум қилинишича, жорий йилда тармоқ ва ҳудудларда умумий қиймати 9,5 миллиард долларлик 133 та лойиҳа доирасида 2,5 миллиард доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент метроси учун 280 млн долларгача бўлган қийматда 70 та янги вагон сотиб олиш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши пойтахт метроси учун бешта вагондан иборат 14 та поезд сотиб олиш концепциясини маъқуллади. Янги...

Больше похожих статей