18 май куни Лондон фонд биржасида Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси акцияларининг дастлабки оммавий жойлаштирилиши (IPO)га бағишланган расмий маросим бўлиб ўтади. Ушбу воқеа мамлакат молия секторини ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг халқаро капитал бозорларидаги иштирокини кенгайтиришда муҳим босқич бўлади.
Жамғарманинг дунёнинг энг...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бокуда ўтказилган Бутунжаҳон урбанизация форуми 13-сессиясининг Етакчилар саммитида иштирок этиб, барқарор шаҳарлар қуриш, уй-жой сиёсати ва урбанизация жараёнларига оид қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Давлат раҳбари ўз нутқида глобал урбанизация жараёнлари XXI асрнинг энг долзарб...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бокуда БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури ҳомийлигида ўтаётган Жаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси очилиш маросимида иштирок этди.
Пойтахт Конгресс марказида давлат раҳбарини Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури ижрочи директори Анаклаудия Россбах...
Беларусь пойтахтида “Соғлиққа бўлган ҳуқуқ: замонавий чақириқлар ва давлат масъулияти. МДҲ ҳудудида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тажриба ва илғор амалиёт алмашинуви” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон номидан Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича...
Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг 35 йиллиги муносабати билан халқаро ҳуқуқий форум бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон номидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов видеомурожаат билан иштирок этди.
Тадбирда давлат идоралари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шунингдек, Ҳамдўстликка...
Россия Федерациясининг Москва вилоятида 7 ёшли қизга пичоқ билан ҳужум қилганликда гумонланаётган шахс суд қарори билан қамоққа олинди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 14 май куни кечқурун Наро-Фоминск шаҳар округидаги «Николины сады» коттеж шаҳарчасида содир бўлган. Гумонланувчи йўлда кетаётиб, икки қиз билан...
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус айни пайтда “Андес” хантавирусининг кенг кўламли тарқалиши бошланганини кўрсатувчи белгилар йўқлигини маълум қилди. Шу билан бирга, у яқин ҳафталарда вазият ўзгариши мумкинлигидан огоҳлантирди.
“Ҳозирча биз касалликнинг йирик миқёсда тарқалиши бошланганини...
13 майга ўтар кечаси Швециядан махсус чартер рейси орқали Тошкент шаҳрига миграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилинган 20 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди.
Фуқароларнинг қайтарилиши Ўзбекистон ва Швециянинг тегишли идоралари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ташкил этилди. Томонлар шахсни аниқлаш, ҳужжатларни расмийлаштириш...
Кувайт Давлатининг Ўзбекистондаги янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб Турки Холид Ҳамад Ал-Микрод тайинланди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири дипломатдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Учрашув давомида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ўзбек-қувайт ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди.
Айниқса, Президент...