24.8 C
Узбекистан
Суббота, 23 августа, 2025

Жаҳонда

Бугун New Yorkда БМТ Бош ассамблеяси иш бошлайди

Бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 78-сессияси Нью-Йорк шаҳрида иш бошлайди. Сессия кун тартибида асосий халқаро муаммолар ва инқирозлар, иқлим ўзгариши, барқарор ривожланишни таъминлаш, ривожланаётган мамлакатларнинг қарздорлик муаммоларини ҳал этиш масалалари ўрин олган. ТАСС агентлиги хабар беришича, Бош ассамблеянинг юқори...

Ҳиндистонда яшин уриши оқибатида 12 киши вафот этди

Ҳиндистон шарқида экстремал об-ҳаво шароити сабаб чақмоқ уриши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳат олди. Фожиа Одиша штатида юз берди. Шанба куни одамлар вафот этди. Штат ҳудудида икки соат ичида мутахассислар 61 мингга яқин чақмоқ оқимини қайд этди. Синоптиклар...

Сингапурнинг янги президенти эълон қилинди

Сингапур бош вазирининг собиқ ўринбосари Тарман Шанмугаратнам президентлик сайловларида ғалаба қозонди. Бу ҳақда “The Straits Times” нашри маълум қилди, деб ёзади “Report” . Нашр маълумотларига кўра, Шанмугаратнам 70,4 фоиз овоз олган. “Ишончим комилки, Сингапурнинг янги раҳбари президент сифатида ўз вазифаларини аъло даражада бажаради”,...

БМТ Бош котиби G20 саммитида қатнашади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш сентябрь ойида юқори даражадаги қатор халқаро тадбирларда, хусусан 9-11 сентябрь кунлари Деҳлида бўлиб ўтадиган G20 саммитида қатнашади. “БМТ Бош ассамблеясининг навбатдаги йиғилишига қизғин тайёргарлик кўрилар экан, мен Кенияда ўтадиган Африканинг иқлим ўзгариши саммитида, Индонезиядаги...

Москва аэропортларида беқарор вазият вужудга келди

31 август, пайшанба куни эрталаб Москва шаҳрининг Внуково, Домодедово ва Шереметево аэропортларида 40 дан ортиқ рейс кечиктирилди, деб хабар бермоқда «Яндекс. Расписания». Внуководан эса учта самолётнинг парвози бекор қилинди. Аэропортларда «Ковер» режими жорий этилган. Бу номаълум ва хавфли учра жисмлар ҳавода мавжудлигини...

АҚШнинг нефть захиралари камайди

Америка Қўшма Штатлардаги тижорат нефть захиралари бир ҳафта ичида 10,6 миллион баррелга қисқарди ва 25 август ҳолатига кўра 422,9 миллион баррелни ташкил этди. Бу ҳақда АҚШ Энергетика вазирлиги маълум қилди. Вазирликнинг аниқлик киритишича, захираларнинг жорий даражаси сўнгги беш йилдаги ўртача кўрсаткичдан тахминан...

Габонда амалдаги президент ҳокимиятдан ағдариб ташланди

Ғарбий Африкада жойлашган Габон давлатида бир гуруҳ юқори мартабали ҳарбий амалдорлар миллий телевидение орқали ҳокимиятни қўлга олганликларини эълон қилишди. Баҳсли президентлик сайловларидан бир неча кун ўтиб, 12 нафар ҳарбий амалдор натижаларни бекор қилишини, чегараларни ёпишини ва давлат институтларини тарқатиб...

Қирғизистонда Tik Tok блокланади

Қирғизистонда Tik Tok ижтимоий тармоғи блокланади. Маданият вазирлиги шундай қарорга келди. Негаки нодавлат нотижорат ташкилотлардан ижтимоий тармоқнинг болаларнинг руҳий ривожланиши ва соғлиғига салбий таъсири ҳақида мурожаатлар кўпайган. Ўзбекистонда TikTok 2021 йил ёзидан бери тақиқда.

Чеченистонда тўйларда қимматбаҳо совғалар бериш тақиқланди

“Ислом динига ҳам, чечен қонунларига ҳам тўғри келмайдиган ҳар қандай ортиқча нарсалар, яъни бриллиант узуклар, мўйнали кийимлар, маиший техника, квартиралар, автомобиллар каби қимматбаҳо совғалар қатъиян ман этилади”, — дейди Чеченистон мусулмонлари диний бошқармаси.

20 нафар америкалик ҳарбийни олиб кетаётган ҳарбий вертолёт Мелвилл ороли қирғоқларида қулаб тушди

Бортида 20 нафар АҚШ денгиз пиёда аскарлари бўлган ҳарбий вертолёт Австралиянинг Мелвилл ороли қирғоқларида қулаб тушди. Бу ҳақда Sky News Australia хабар бермоқда. “Маҳаллий вақт билан соат 11:00 атрофида Мелвилл ороли яқинида Osprey вертолёти машқ пайтида қулаб тушди”, — дейилади хабарда....

Последние новости

Фарғонада автомобиль вояга етмаган болани уриб юборди

2025 йил 16 август куни соат 16:30 ларда Фарғона вилояти Бувайда туманининг “Деҳқонобод” маҳалласида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 1992...
×