Спорт

2027 йилги FIFA U20 Жаҳон чемпионати саналари маълум бўлди

Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлигида ўтказиладиган футбол бўйича FIFA U20 Жаҳон чемпионатининг ўтказилиш муддатлари расман эълон қилинди. Ёшлар ўртасидаги дунё биринчилиги 2027 йилнинг 17 сентябридан 9 октябрига қадар бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли турнир икки мамлакат майдонларида дунёнинг энг иқтидорли ёш футболчиларини...

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини қўлга киритди

Лондонда ўтказилган профессионал бокс кечасида икки карра Олимпия ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ўзининг 18-жангини ўтказди. Ҳамюртимиз британиялик Соломон Дакресга қарши 10 раунд давом этган баҳсда ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. Жанг давомида Жалолов тўлиқ устунлик қилди ва бир...

Ўзбекистон терма жамоаси Таиландда ўтказиладиган «APMC 2026» Осиё-Тинч океани автоспорт чемпионатида иштирок этади

Ўзбекистоннинг 13 нафар спортчидан иборат терма жамоаси 2026 йилнинг 23–25 октябрь кунлари Таиланднинг Паттайя шаҳридаги «Bira Circuit» автодромида бўлиб ўтадиган «Asia-Pacific Motorsport Championship» (APMC) мусобақасида иштирок этади. Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) шафелигида ва Таиланд Қироллик автомобиль ассоциацияси (RAAT) ташкилотчилигида...

Ўзбекистон яна бир бор Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби бўлди

Ўзбекистон эркаклар асосий миллий жамоаси Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 11-турида Украина устидан 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонди. Мусобақанинг ҳал қилувчи турида Нодирбек Якуббоев, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов дуранг қайд этган бўлса, Муҳиддин Мадаминов ўз партиясида ғалаба қозонди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон...

Владлен Денисов ва Нилуфар Зокирова Осиё ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритдилар

Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида бўлиб ўтаётган XX ёзги Осиё ўйинларида каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Владлен Денисов ҳамда Нилуфар Зокирова жуфтлиги навбатдаги муваффақиятни қайд этди. Микст дастурида иштирок этган спортчиларимиз маҳорат кўрсатиб, финиш чизиғига иккинчи бўлиб...

Шахмат олимпиадаси ғолибларига 200 минг доллар мукофот пули берилади

Президентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ–346-сонли қарорига мувофиқ, нуфузли халқаро шахмат мусобақалари ғолиб ва совриндорларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари миқдори сезиларли даражада оширилди. Янги тартибга кўра, катталар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадасида олтин медални қўлга киритган спортчиларга 200...

Исмаил Ахмедходжаев Бельгиядаги Спа-Франкоршам трассасида ғалаба қозонди

Ўзбекистонлик автопойгачи Исмаил Ахмедходжаев Бельгиянинг машҳур Спа-Франкоршам автодромида бўлиб ўтган Ultimate GT Sprint Cup халқаро мусобақасининг тўртинчи босқичида муваффақиятли иштирок этди. Роман Русинов билан биргаликда Rossa LM GT автомобилида қатнашган вакилимиз ўз жамоаси билан бирга иккита поул-позиция ва иккита...

Фирдавс Атамурадов Осиё ўйинларининг вице-чемпиони бўлди

Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида ўтказилаётган XX ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси навбатдаги кумуш медални қўлга киритди. Аралаш жанг санъатининг модерн йўналиши бўйича -60 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчимиз Фирдавс Атамурадов ҳал қилувчи финал босқичида тожикистонлик Мирзобек Умаровга имкониятни...

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинларида Гонконгни мағлуб этди

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинларида Гонконг вакилларидан устун келди. Мусобақанинг учинчи туридан ўрин олган учрашув Ўзбекистон терма жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Терма жамоа таркибида Диёрахон Ҳабибуллаева ва Мафтуна Шоимова гол урди.

Ўзбекистонлик теннисчилар J300 турнирида барча фаворитларни мағлуб этиб, чемпион бўлди

Ўзбекистонлик теннисчилар Пекинда ўтказилган нуфузли J300 тоифасидаги ўсмирлар турнирида жуфтлик баҳсларида чемпионликни қўлга киритди. Данила Квасов ва Акмал Абдуллаев финал учрашувида турнирнинг олтинчи рақамли жуфтлиги — Жанубий Корея вакили Вонмин Ким ҳамда хитойлик Ханлей Луни 7:6, 6:3 ҳисобида икки сетда...

Последние новости

Тошкент-Самарқанд йўналишида алоҳида юқори тезликдаги темир йўл қурилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев транспорт-логистика соҳасидаги инвестор ва тадбиркорлар билан учрашувда маълум қилди. Учрашувда давлат раҳбари халқаро молия...