Президент Шавкат Мирзиёев онкологик ва гематологик тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш, паллиатив хизматни ривожлантириш ҳамда давлат тиббиёт муассасалари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Тақдимотда онкологик касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва даволаш самарадорлигини халқаро стандартлар асосида оширишга қаратилган...
Ўзбекистонда 2026 йил 1 июндан бошлаб рецепт асосида бериладиган қарийб 2,5 минг номдаги дори воситалари учун янгиланган референт нархлар жорий этилди. Янги нархлар дистрибьюторлар учун эълон қилиниб, уларнинг аксарияти пасайтирилгани маълум қилинди.
Мазкур чора аҳолини сифатли, хавфсиз ва ҳамёнбоп дори...
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси онкология, радиология ва ядровий тиббиёт соҳасидаги илғор тажрибани ўрганиш мақсадида Санкт-Петербург шаҳридаги етакчи тиббиёт муассасаларига ташриф буюрди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон вакиллари Н.Н. Петров номидаги Миллий тиббий тадқиқот онкология маркази ҳамда Березин Сергей номидаги Тиббиёт институти...
Қурбон ҳайити арафасида қабул қилинган Президент қарори асосида мамлакатда 10 минг нафардан ортиқ бемор болага тиббий ёрдам кўрсатилиши режалаштирилмоқда. Мутахассислар фикрича, мазкур ташаббус кўплаб оилаларга умид ва қувонч олиб кириши мумкин.
Таъкидланишича, ушбу имкониятдан нафақат эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, балки даволанишга...
Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.
Тақдимотда мамлакатда инсон қадрини улуғлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳр-оқибат ва саховат муҳитини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди. Қайд этилишича,...
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси дори воситалари нархларини асоссиз ошириш билан боғлиқ қарийб 686 мингта ҳолатни аниқлади. Қонунбузилишлар орқали олинган маблағлар умумий суммаси 21,1 млрд сўмдан ошган.
Идора маълумотларига кўра, қонунбузилишлар қарийб 2,5 мингта дорихонада аниқланган. Айрим...
Тошкентда «Никотин муқобилларини тартибга солишнинг долзарблиги: жамоат саломатлиги ва иқтисодиёт манфаатлари мувозанати» мавзусида халқаро экспертлар давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда электрон сигареталар ва никотин паучларини тақиқлаш оқибатлари, яширин бозор ўсиши ва Яқин Шарқ ҳамда Европа мамлакатларида қўлланилаётган халқаро...
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева хизмат сафари доирасида Бухоро шаҳридаги қатор ижтимоий инфратузилма объектларини бориб кўрди ва аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Ташриф давомида Бухоро шаҳридаги 9-сонли оилавий поликлиника ҳам кўздан кечирилди. Муассаса биноси капитал таъмирга муҳтож экани...
Жиззах вилоятида 23 ёшли аёлнинг туғруқхонадан чиқарилганидан бир неча кун ўтиб вафот этиши жамоатчиликда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдириб, фожианинг дастлабки сабаби шифокор тавсиясисиз қабул қилинган дори воситасига оғир аллергик реакция бўлиши...