Маданият ва санъат

Тошкентда Маврикий ва Ўзбекистон вакиллари ўртасида очиқ туристик мулоқот ўтказилди

2026 йил 26 декабрдан илк бор Тошкент-Маврикий йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиарейс йўлга қўйилади. Шу муносабат билан Тошкентдаги «Hyatt Regency» меҳмонхонасида икки мамлакат туризм соҳаси вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Учрашув «Prestige Travel» компанияси ташаббуси билан Туризм қўмитаси кўмагида ташкил...

Тошкент ва Маврикий ўртасида декабрдан тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилади

Туризм қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, 2026 йил 26 декабрдан Тошкент–Маврикий йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатновлар бошланади. Дастлабки босқичда тўртта рейс амалга оширилади. 2027 йил июнь ойидан йўналишни мунтазам қатновга айлантириш режалаштирилган. Дастлаб Тошкент–Маврикий–Тошкент йўналиши бўйича тўртта рейс амалга оширилади. 2027...

Санкт-Петербургда Ўзбекистон ҳақида қизиқарли китоб нашр этилди

Санкт-Петербургда Кристина Кретованинг «Ўзбекистонда Недо сичқончанинг саргузаштлари» номли янги китоби нашр этилди. Асар ғояси бош қаҳрамон — Санкт-Петербургдан Ўзбекистонга саёҳатга йўл олган Недо сичқончанинг қизиқарли саргузаштлари асосида қурилган. Китоб қаҳрамонларининг йўналиши минтақанинг асосий тарихий марказлари орқали ўтади. Шу тариқа ёш...

Миллий рақслар, дутор ва тасвирий санъат: Ўзбекистон мактабларида ижодий тўгараклар очилади

Янги ўқув йилидан мамлакат мактабларида ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган маданият ва санъат йўналишларидаги махсус тўгараклар ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилишича, машғулотлар тўртта асосий йўналишда ташкил этилади: «Дутор», «Миллий рақс», «Ёш барабанчилар» ва «Тасвирий...

Саида Мирзиёева Қатарда «Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос» кўргазмасини очди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қатардаги Ислом санъати музейида «Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос» кўргазмасини очди. Тадбир Шайха Ал-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Соний билан ҳамкорликда ташкил этилди. Экспозициядан Ўзбекистон музейлари ва Қатар коллекцияларига киритилган ноёб экспонатлар ўрин олган. Унда ислом дини...

Ўзбекистон муфтийси халқаро мукофот билан Қоҳирада тақдирланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар Қоҳирада халқаро мукофот билан тақдирланди. Унга «Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» халқаро мукофоти топширилди. Мукофот Қоҳирада ўтказилаётган анжуманнинг очилиш маросимида берилди. Мазкур мукофот фатво бериш амалиётини такомиллаштиришга ҳисса қўшган уламоларга берилади. Шунингдек, мўътадиллик...

Жиззах ҳунармандчилигига бағишланган махсус ҳафталик 2-8 сентябрь кунлари ўтказилади

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги ҳамда «Музейлар ҳафталиги» муносабати билан ташкил этилмоқда. «Жиззах ҳунармандчилиги: унутилаётган анъаналар ва қайта тикланаётган мерос» ҳафталиги Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида бўлиб ўтади. Унда кулолчилик, тўқимачилик, нақшчилик ва ёғочсозлик...

Ўзбекистонда туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун имтиёзлар кенгайтирилди

Ўзбекистонда туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги чора-тадбирлар пакети жорий этилди. Тегишли қоидалар Президентнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқоти якунлари бўйича 27 август куни имзоланган ПФ-175-сонли Фармонида белгиланди. Асосий чоралардан бири имтиёзли кредитлаш имкониятларининг кенгайтирилиши бўлди. Тижорат банклари...

Бугун Тошкентда Freedom 250 мусиқа фестивали ўтказилади

Тошкентда АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги ва Ўзбекистон ҳамда АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 34 йиллигига бағишланган Freedom 250 Music Festival бўлиб ўтади. Мазкур тадбир АҚШнинг Ўзбекистон бўйлаб ташкил этилаётган Freedom 250 лойиҳаси доирасида ўтказилади. Тошкент ушбу маданий дастурнинг навбатдаги манзили...

Тошкентда «Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар» халқаро медиафоруми очилди

Бугун Тошкентда «Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар» халқаро медиафорумининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда ташкилотчилар номидан табрик сўзи билан чиқиш қилинди. Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилаётган форумда 50 га яқин мамлакатдан 300 нафарга яқин оммавий ахборот воситалари, илмий...

Последние новости

Ўзбекистонда Норвегияда ишлаш учун пайвандчилар тайёрлаш режалаштирилмоқда: мамлакатда 5 мингта мутахассисга эҳтиёж бор

Норвегияда 4–5 минг нафар пайвандчига, бутун Европа бўйича эса қарийб 30 минг нафар мутахассисга талаб мавжуд. Шу муносабат билан...