Руминия элчихонаси ташаббуси билан 2026 йил 21 апрель куни Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида “Тыргу-Жиу шаҳридаги «Қаҳрамонлар йўли» монументал ансамбли. Константин Брынкушга (1876–1957) таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан ҳурмат ифодаси” номли фотокўргазманинг очилиши бўлиб ўтади.
Константин Брынкуш модернизмнинг...
2026 йил 14 апрель куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аккулов ҳамда EGI Resources компанияси бош директори Эрслан Ғазали Иброҳим ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда икки давлат ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Индонезиядан Самарқанд...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат ходимларини касб байрами билан табриклаб, уларнинг жамият маънавий тараққиёти ва миллий ўзликни мустаҳкамлашдаги муҳим ўрнини таъкидлади.
Мурожаатда қайд этилишича, сўнгги йилларда мамлакатда маданият ва санъат соҳасини модернизация қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар...
2026 йил 13 апрель куни Париж шаҳрида Ўзбекистон маданий меросини ривожлантиришга бағишланган стратегик учрашув бўлиб ўтди. ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия раиси Гаянэ Умерова ва Жаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо тарихий-маданий объектларни самарали бошқариш чораларини, айниқса Бухоро...
Амир Темур мероси бўйича халқаро конференция иштирокчилари Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллаб, Буюк Темурийлар меросини янада ўрганиш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилдилар.
Ўзбекистон Амир Темур меросини ўрганиш бўйича глобал марказга айлангани буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига...
Самарқанд шаҳрида Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан “Амир Темур образи саҳнада” номли Республика театр фестивали старт олди. Мазкур маданий тадбир 11–13 апрель кунлари давомида ўтказилмоқда.
Фестиваль доирасида “Амир Темур ва Темурийлар даври либослари” кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Унда...
Ўзбекистонлик 11 ёшли Ясмина Ҳусниддинова Буюк Британиядаги машҳур Britain’s Got Talent лойиҳасида муваффақиятли иштирок этиб, ҳакамлар ҳайъатини ҳайратда қолдирди.
Саҳнага чиққан Ясмина ўзини қисқача таништириб, Буюк Британияга Ўзбекистондан оиласи билан кўчиб келганини маълум қилди. Илк чиқиши учун у Never Enough...
Фарғона вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А. Аккулов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳининг иш ташрифи доирасида ўтказилди.
Ташриф Ўзбекистон Республикаси Президенти Маъмурияти раҳбарининг топшириғига мувофиқ, минтақалардаги туризм соҳаси вакиллари билан...
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А. Аккулов Фарғона вилоятига ташриф буюриб, минтақада туризм соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар, шунингдек, истиқболли инвестиция лойиҳалари билан танишди.
Ташриф давомида туристик инфратузилмани ривожлантиришга, янги туристик маршрутлар яратишга, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва маҳаллий...