Фан ва технология

Ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди

Ушбу ислоҳотнинг асосий мақсади мамлакатимизда таълим, тарбия ва илм-фаннинг яхлит тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда инсон капиталини ривожлантириш бўйича ишларни янги даражага олиб чиқишдан иборат. Шунингдек, таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва...

17 та олийгоҳ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимига ўтказилди

Президентнинг 2 октябрдаги қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги 14 та педагогик ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 3 та олий таълим муассасаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимига ўтказилди. Шунингдек, Ўзбекистон миллий педагогика университети Низомий Ганжавий...

Ўзбекистонда ўқитувчилар учун анъанавий бир ойлик малака ошириш курслари бекор қилинади

Мамлакатимизда педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда. Эндиликда ўқитувчилар бир ой давомида Тошкент шаҳри ёки вилоят марказларидаги марказларда бевосита таҳсил олишлари талаб этилмайди. Унинг ўрнига педагогларга малака имтиҳони натижаларига қараб 18 соатдан 72 соатгача...

Келажак муҳандислари: назариядан ишлаб чиқаришгача

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Келажак муҳандислари” республика танловида натижалаи эълон қилинди. Мазкур танлов истиқболли муҳандислик, илмий-техник ва инновацион ишланмаларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларни амалиётга жорий этишга қаратилган. Танловнинг якуний босқичида Олмалиқ...

Президент таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижалари ва замонавий илмий инфратузилма билан танишди

Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» университетига ташриф буюриб, таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижалари ва соҳани янада ривожлантириш режалари билан танишди. Давлат раҳбарига мактабгача таълимдан бошлаб профессионал ва олий таълимга қадар узлуксиз таълимни таъминлашга бағишланган кўргазма...

Мактаблар янги ўқув йилига тайёр, аммо жиҳозлар қани?

Самарқанд вилоятида 2026-2027 ўқув йили арафасида 138 та мактабни янги жиҳозлар билан  таъминлаш лозим эди. Мактаб бинолари, синф хоналари тайёрлаб қўйилди, аммо жиҳозлардан ҳозиргача дарак йўқ. Ўзи нима бўлди? Бундай аҳволнинг сабаби нимада? Кимларнинг масъулиятсизлиги туфайли таълим тизими бундай...

Пенсия жамғармаси томонидан қоғоз шаклидаги ҳужжатларни қабул қилиш бекор қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2027 йил 1 январдан эътиборан Пенсия жамғармаси томонидан фуқаролардан қоғоз шаклидаги ҳужжатлар ва маълумотларни қабул қилиш амалиёти тўлиқ бекор қилинади. Шунга кўра, имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш 2026 йил 1 ноябрдан, пенсиянинг бошқа турига ўтказиш...

Президент мактаб ва олий таълим тизимидаги ислоҳотлар тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб ва олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи бўйича тақдимотлар билан танишди. Янги авлод дарсликларини жорий этиш доирасида 2027 йилга қадар 1 342 номдаги дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар тайёрланади. Янгиланган таълим мазмунида ўқувчиларнинг танқидий...

1 октябрдан my.gov.uz’да мол-мулкни сотишни тақиқлаш ва картани блоклаш имконияти пайдо бўлади

2026 йил 1 октябрдан my.gov.uz порталида фуқаролар ва бизнес учун янги имкониятлар жорий этилади. Улар орқали мол-мулк, телефон рақамлари ва банк карталарини онлайн бошқариш мумкин бўлади. Жумладан, кўчмас мулк ва автомобиль эгалари портал орқали уларни сотиш, гаровга қўйиш ёки ипотекага...

Ўзбекистонда YouTube платформасининг монетизацияси ишга туширилиши мумкун

Саида Мирзиёева Google вице-президенти Каран Бхатия билан учрашди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Google компанияси вице-президенти Каран Бхатия билан учрашув ўтказиб, мамлакатимизда YouTube платформаси монетизациясини ишга тушириш масаласини муҳокама қилди. Мулоқот чоғида сўнгги йилларда шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш...

Последние новости

8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 13 ноябрь куни кутилаётган кучли ёмғирлар сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши...