Эндиликда айрим магистрлар ўқиш харажатларини ўзи қоплайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

2025 йил давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлаш мақсадида Президент қарори билан давлат олий таълим муассасалари (ОТМ) магистратурасига қўшимча қабул асосида ўқишга кирган талабалар учун таълим кредити ажратилишига оид янги чекловлар жорий этилди.

Ҳукуматнинг 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарори 1-иловаси 3-бандининг 4-хатбошисига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, эндиликда:

Давлат ОТМ магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриент ва талабаларнинг табақалаштирилган тўлов-контракт тўловларини амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.

Ушбу чеклов табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бошқа бир марталик тўловларга ҳам татбиқ этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 527-сон қарорида таълим кредитларини ажратиш тартибларига оид низом тасдиқланган бўлиб, унда «супер контракт» асосида ўқишга кирган талабалар учун таълим кредити берилмаслиги белгиланган эди.

Мазкур қарор таълим тизимидаги молиявий интизомни мустаҳкамлаш ва таълим кредитлари бўйича мавжуд механизмларни самарали бошқаришга қаратилган.

Келгусида барча абитуриентлар ва талабаларга молиявий режаларини пухта ўйлаб тузиш тавсия этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва Қозоғистон инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди

13 май куни Қозоғистон Республикаси делегацияси Тошкентда бўлиб ўтадиган «Хитой – Марказий Осиё – 2026» форумида иштирок этиш учун...

Больше похожих статей