Ҳодиса

Фарғонада автотрейлер жарликка тушиб кетди

Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси Фарғона вилоятида 4 сентябрь куни соат тахминан 18:00 да содир бўлган.  Логистика автотрейлери ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган.  ЙТҲ натижасида 8 та Chevrolet Cobalt автомобили зарар кўрган, автотрейлер ҳайдовчиси жароҳатланмаган.

Россияда 56 ёшли ўзбекистонлик эркак икки ватандошни пичоқлади

Россияда 56 ёшли ўзбекистонлик эркак жанжал оқибатида икки ватандошни пичоқлади. Купчинская кўчасида яшовчи ўзбекистонлик эркак ўзи билан бирга яшайдиган ҳамюртларини ўлдиришга уринди. Бу ҳақда Фонтанка хабар берди. Жабрланувчилар Будапешт кўчасидаги 4-уйдан олиб кетилган. Гумонланувчи 56 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳам ўша ердан...

Сурхондарёдаги конда содир бўлган авария туфайли ҳавога олтингугурт гази тарқалди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кеча, 1 сентябрь куни Сурхандарё вилоятидаги конда содир бўлган ҳодиса тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, 1 сентябрь куни соат 15:17 да Сурхандарё  вилояти Бойсун тумани «Кўлқамиш» МФЙ ҳудудида жойлашган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конига қарашли 604-сон қудуғида бурғулаш ишлари олиб бориш...

2 сентябрь куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

«Ўзгидромет» 2 сентябрь куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-14 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-16 даража, кундузи 27-29 даража бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли...

30 август учун об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 30 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17 даража илиқ, кундузи 30-32 даража иccиқ бўлади. Қорақалпоғистон...

Японияда “Шаньшань” тўфони яқинлашгани сабабли юзлаб рейслар бекор қилинди.

Япониянинг энг йирик авиаташувчилари “Шаньшань” тўфони жануби-ғарбий Кюсю оролига яқинлашгани сабабли парвозларни бекор қилмоқда, деб ёзади Japan Today газетаси. Чоралар биринчи навбатда Кюсю оролидаги аэропортларга таъсир қилади. Мамлакат темир йўл компаниялари ҳам бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.Япониялик синоптикларнинг маълумотларига...

28 август куни Ўзбекистонимизда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 28 август куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-20, кундузи 27-29...

Исроилда фавқулодда ҳолат эълон қилди

Исроилда 48 соатга “махсус ҳолат” эълон қилинди. Бу ҳақда яҳудий давлати мудофаа вазири Йоав Галлантга таяниб, Times of Israel хабар берди. Бунга Исроил ҳарбийлари томонидан Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати нишонларига зарбалар берилиши сабаб бўлди. “Махсус ҳолат” — фавқулодда вазиятларда қўлланиладиган юридик атама. Бундай режим...

Тошкентда балиқчи канал бўйидан ёш боланинг мурдасини топди

Тошкент шаҳри Учтепа туманида қидирувда бўлган 13 ёшли бола ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «UzAlert» (Ўзбекистон қидирув-қутқарув отряди) Instagram саҳифасида маълум қилди. Қайд этилишича, Н.Б. 7 август куни соат 18:00 да уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Маълумотларга кўра, боланинг жасадини Учтепа ҳокимлиги яқинида, канал бўйида балиқчи топиб олган.

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинаси кўприкка келиб урилди

2024 йил 5 августь куни соат 04:00ларда, ҳайдовчи, 2002 йилда  туғилган хайдовчи А.С. ўзининг бошқарувида бўлган “НОWO” русумли юк автомашинасини Андижон тумани “Саноат” МФЙ, ҳудудидан ўтган 4Р-116 автомобиль йўлининг (Наманган-Уйчи-Пайтуғ-Андижон) 83км.да ҳаракатланиб кетаётиб, ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотиб темир...

Последние новости

Ўзбекистон яна бир бор Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби бўлди

Ўзбекистон эркаклар асосий миллий жамоаси Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 11-турида Украина устидан 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонди. Мусобақанинг ҳал қилувчи...