Ўзбекистон

Андижон вилоятида туризм салоҳиятини ошириш чоралари белгилаб олинди

25 февраль куни Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов Андижон вилоятига амалий ташриф билан бориб, ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш ва хизматлар сифатини оширишга қаратилган ишлар билан танишди. Дастлаб Хонабод шаҳрида барпо этилаётган йирик туризм мажмуаси қурилиши кўздан кечирилди....

2025-йил Ўзбекистон – Беларусь товар айирбошлаши қарийб 1 млрд долларга етди

2026 йил 24 февраль куни Президент мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Александр Турчиннини қабул қилди. Учрашув аввалида Беларусь Бош вазири давлат раҳбарига Александр Лукашенкоoнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди. Музокараларда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон –...

Ўзбекистонда овчилик ва овчилик хўжаликларини ривожлантиришга оид қонун лойиҳаси қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари овчилик фаолияти ва овчилик хўжаликларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжат ов қилиш ва овчиларни тайёрлаш тартибини тизимлаштиради, замонавий технологияларни жорий этади, шунингдек, биохилма-хилликни сақлаш ва кўпайтиришга хизмат қилади. Хусусан, қонун лойиҳаси билан: — «Ҳайвонот...

Энг яхши 40 та ёшлар стартапини қўллаб-қувватлаш учун 2 миллиард сўм ажратилади

Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда «Fikringni ber (Voice Up)» инклюзив лагерини ташкил этди ҳамда ёшлар ташаббуси асосида ўндан ортиқ лойиҳа амалга оширилди. Эндиликда мазкур лойиҳани ҳар бир ҳудудда 1 000 нафар ёшни қамраб олган ҳолда ўтказиш...

Ғаллаорол туманида фермер ерини сотишга уринган ҳокимият ходим қўлга олинди

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси ўзининг ўғлига тегишли фермер хўжалигининг 11 гектар ер майдонини харидорга 11 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, муқаддам 5 минг доллар олган. Бироқ, қолган 6 минг АҚШ доллари ҳамда тегишли ҳужжатларни...

Энди ҳар пайшанба — вазирлик, идора ва ҳокимликларда «Ёшлар куни»

Мамлакатда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда «Ёшлар куни» сифатида белгиланди. Ушбу ташаббус ёшлар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган. Белгиланган тартибга кўра, шу куни соҳага масъул раҳбарлар маҳалла, мактаб ва техникумларга бориб, ёшлар билан очиқ...

Кўксаройда Президентнинг ёшлар билан мулоқоти бошланди

Тошкент шаҳридаги “Кўксарой” қароргоҳида Президентнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бошланди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги студиялар орқали 60 мингдан зиёд ёшлар вакиллари иштирок этмоқда. Давлат раҳбари йиғилганларни қутлар экан, мамлакат тараққиётида ёшларнинг ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталди. Таъкидланишича,...

Тошкент марказида 19 ёшли ҳайдовчи қарши йўлакка чиқиб, жиддий ЙТҲ учради

Шанба куни кечқурун Тошкентнинг марказий қисмида жойлашган Нукус кўчасида учта автомобиль иштирокида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Пойтахт ИИББ ЙҲХБ маълумотларига кўра, 19 ёшли Gentra автомобили ҳайдовчиси бир йўналишда ҳаракатланиб, Глинка кўчаси кесишмаси яқинида Nexia 3 билан тўқнашган. Зарба оқибатида...

Президент Қорақалпоғистонни камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш режасини тасдиқлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича комплекс режани тасдиқлади. Ушбу режа ишсизликни камайтириш, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва ҳудудни босқичма-босқич камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантиришни назарда тутади. 20 февраль куни, Вашингтондан қайтганидан сўнг, давлат раҳбари Қорақалпоғистонни ривожлантириш масалаларига бағишланган...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бангладеш элчиси билан учрашув ўтказди

20 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Бангладешнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Мохаммад Монирул Ислом билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида томонлар ўзбек-бангладеш ҳамкорлигини савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Томонлар турли...

Последние новости

Саида Мирзиёева АҚШ махсус вакили билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор...