Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки уч ойи якунларига кўра, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари қарийб 196 миллиард сўм миқдорида аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” маълум қилди.
Текширувлар давомида тўғридан-тўғри талон-торожликнинг 885 та ҳолати қайд этилди. Зарар деярли тенг тақсимланган: электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш (49,7 млн кВт⋅соат) 94,4 млрд сўм зарар келтирган бўлса, табиий газ ўғирлиги (34,6 млн куб метр) 101,6 млрд сўмдан ортиқ зарарга сабаб бўлган.
Бундан ташқари, инспекторлар энергия тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун 1 599 та маъмурий баённома расмийлаштирган. Шунингдек, нефть маҳсулотлари бозорини назорат қилиш доирасида автозаправка шаҳобчалари ва корхоналарда аниқланган 180 та ҳолатда 4 минг тоннадан ортиқ сифатсиз ёқилғини сотишнинг олди олинди.
Параллел равишда энергия тизимига тушаётган юкламани камайтириш чоралари кўрилмоқда. 2 293 та йирик истеъмолчида реактив энергияни компенсация қилувчи қурилмалар ўрнатилиб, бу орқали 19,4 млн кВт⋅со

