Ўзбекистон

Ғаллаорол туманида фермер ерини сотишга уринган ҳокимият ходим қўлга олинди

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси ўзининг ўғлига тегишли фермер хўжалигининг 11 гектар ер майдонини харидорга 11 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, муқаддам 5 минг доллар олган. Бироқ, қолган 6 минг АҚШ доллари ҳамда тегишли ҳужжатларни...

Энди ҳар пайшанба — вазирлик, идора ва ҳокимликларда «Ёшлар куни»

Мамлакатда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда «Ёшлар куни» сифатида белгиланди. Ушбу ташаббус ёшлар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган. Белгиланган тартибга кўра, шу куни соҳага масъул раҳбарлар маҳалла, мактаб ва техникумларга бориб, ёшлар билан очиқ...

Кўксаройда Президентнинг ёшлар билан мулоқоти бошланди

Тошкент шаҳридаги “Кўксарой” қароргоҳида Президентнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бошланди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги студиялар орқали 60 мингдан зиёд ёшлар вакиллари иштирок этмоқда. Давлат раҳбари йиғилганларни қутлар экан, мамлакат тараққиётида ёшларнинг ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталди. Таъкидланишича,...

Тошкент марказида 19 ёшли ҳайдовчи қарши йўлакка чиқиб, жиддий ЙТҲ учради

Шанба куни кечқурун Тошкентнинг марказий қисмида жойлашган Нукус кўчасида учта автомобиль иштирокида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Пойтахт ИИББ ЙҲХБ маълумотларига кўра, 19 ёшли Gentra автомобили ҳайдовчиси бир йўналишда ҳаракатланиб, Глинка кўчаси кесишмаси яқинида Nexia 3 билан тўқнашган. Зарба оқибатида...

Президент Қорақалпоғистонни камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш режасини тасдиқлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича комплекс режани тасдиқлади. Ушбу режа ишсизликни камайтириш, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва ҳудудни босқичма-босқич камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантиришни назарда тутади. 20 февраль куни, Вашингтондан қайтганидан сўнг, давлат раҳбари Қорақалпоғистонни ривожлантириш масалаларига бағишланган...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бангладеш элчиси билан учрашув ўтказди

20 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Бангладешнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Мохаммад Монирул Ислом билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида томонлар ўзбек-бангладеш ҳамкорлигини савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Томонлар турли...

Рамазон ойида айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

“Рамазон ойи” давомида таровеҳ намозлари ўқилиши муносабати билан соат 18:00 дан 24:00 гача масжидлар атрофидаги айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Мазкур чекловлар жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл ҳаракатини тартибга солиш мақсадида жорий этилади. Шу муносабат билан ушбу ҳудудлар...

Наркосавдогарларнинг ҳар бири 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди

2025 йил август ойида гиёҳвандлик воситалари контрабандаси ва савдосига қарши курашиш доирасида ДХХ Чегара қўшинлари, ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Узун туманида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида 2005 ва 2006 йилларда туғилган икки...

Экоҳудудларда туристик сўқмоқлар ташкил этилмоқда

Мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш мақсадида табиий ҳудудларни асраш ва туризмни барқарор асосда ташкил этишнинг мустахкам ҳуқуқий пойдевори яратилмоқда. Жумладан, экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш алоҳида йўналиш сифатида белгиланди ва ҳозирда туристик сўқмоқларни ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тасдиқланди. Экоҳудудларда туристик...

21 февралда кучли ёмғир ва сел хавфи кутилмоқда

21 февраль куни Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғ ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши, сел оқимлари ва сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Вилоятлар ва туманлар бўйича хавф зоналари: Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор.Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун,...

Последние новости

Жаҳон чемпионати Ўзбекистонга қандай натижалар берди?

– Google Trends маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳақидаги интернет қидирувлари 450 фоизга ошди. – Халқаро ахборот маконида Ўзбекистон ва миллий терма...