Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Покистон Ҳукумати раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистон Ислом Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчи Имрон Хон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Жорий йил 3-4 март кунлари Покистонга амалга оширилган олий даражадаги давлат ташрифи якунида қабул қилинган қўшма “йўл харитаси” ижросининг бориши...

Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат раҳбарлари куннинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбарлари муқаддас Рамазон ойи бошлангани билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларига фаровонлик ва равнақ тиладилар. Олий даражада эришилган келишувларни...

Инсон қадри баланд юрт

Барчасини гарчи латиф айладингБарчадан инсонни шариф айладинг,Алишер Навоий. Муқаддас каломда одамзод Азму шам яъни улуғ ва мукаррам қилиб яратилганлиги қайд этилганким, бу одамзодни шарафланиши ва олий мақомда қадрланишидир. Икки олам эгаси ўзига ўринбосар қилиб айнан инсонни танлагани унинг қадрини сарбаланд...

Эртанги об-ҳаво маълумоти

ТОШКEНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15°, кундузи 30-32° бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи...

Олий бизнес ва тадбиркорлик мактаби вакиллари Асакадаги “UZAUTO MOTORS” автозаводида меҳмон бўлди

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Олий бизнес ва тадбиркорлик мактаби магистратурасининг 30 нафардан зиёд тингловчиси ҳақиқий ишлаб чиқариш шароитидаги чинакам мастер-классда қатнашишга муваффақ бўлишди. Олий мактаб тингловчилари Асакада UzAuto Motors автомобиль заводига ташриф буюришди ва...

Ҳаво йўллари: Тошкент-Париж-Тошкент авиақатнови тикланмоқда!

«Uzbekistan Airways» АЖ икки йилдан сўнг Тошкент – Париж – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар тикланаётгани ҳақида маълум қилади. Романтик шаҳарга парвозлар 2022 йил 29 апрелдан бошлаб 10 июнгача, шунингдек 26 августдан 28 октябргача ҳафтада икки марта – сешанба...

Хориж нигоҳида «Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси»!

Жанубий Кореянинг “The Korea Times” газетасида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси”га бағишланган мақоласи инглиз тилида чоп этилди. Муаллифнинг ёзишича, 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси қабул қилиниши тўлиқ маънода тарихий воқеа, ўтган йиллар...

Эртанги ҳаво ҳам бугунгидек илиқми?

ТОШКEНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14°, кундузи 28-30° бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20...

Тўқимачилик саноатида Ўзбекистон ва Кирғизистон ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда.

Қирғизистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида тўқимачилик саноатидаги алоқалари сўнгги йилларда жадаллашгани сир эмас. Давлат раҳбарининг қўшни давлатлар билан қардошлик ришталарини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсати Қирғизистон билан кенг кўламдаги ҳамкорликни йўлга қўйишга омил бўлди. Бугун тўқимачилик саноатида ҳам сезиларли натижаларни...

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Тожикистон элчисини қабул қилди

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абдужаббор Раҳмонзодани қабул қилди. Учрашувда олий таълим соҳасидаги истиқболли ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, жумладан, Ўзбекистон ва Тожикистон университетлари ректорлари ҳамда талабалар форумларини ташкил қилиш, юртимиз...

Последние новости

ЕХҲТ IT-кўникмалар ва рақамли маркетинг бўйича ўқитиш орқали Фарғонада хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини оширди

Фарғона вилоятининг турли ҳудудларидан келган 150 данортиқ хотин-қизлар ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан IT-Park Uzbekistanбилан ҳамкорликда ташкил этилган IT-кўникмалар варақамли маркетинг бўйича ўқув курсларинимуваффақиятли тамомладилар. Мазкур дастур туфайлииштирокчилар даромадларини ошириш, бизнесниривожлантириш ва онлайн тарзда масофадан турибишлаш учун зарур бўлган амалий рақамли кўникмаларниўзлаштирдилар. 2026-йил 9-июн куни бўлиб ўтган сертификатларнитопшириш маросимида иштирокчилар, тренерлар вамаҳаллий ташкилотлар вакиллари рақамли иқтисодиёткўникмаларини эгаллаш учун ўз вақти ва кучинисарфлаган аёлларнинг ютуқларини эътироф этиш учунйиғилдилар. Маросимда сўзга чиққан ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунеништирокчиларни эришган ютуқлари билан табриклади вахотин-қизларнинг рақамли кўникмалариниривожлантиришга сармоя киритиш муҳимлигинитаъкидлади. “Бугун биз шунчаки ўқув курси якунланганини эмас, балки бундан анча каттароқ воқеани нишонлаяпмиз. Бизушбу аёлларнинг ўзлари, оилалари ва жамиятлари учуняхшироқ иқтисодий келажак барпо этиш йўлидагиқатъияти, мақсадга интилувчанлиги ва тайёрлигиниолқишлаймиз”, - деди элчи Антти Карттунен. Дастур хотин-қизларнинг, айниқса, чекка туманлар вақишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аёлларнингиқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадидаишлаб чиқилган. Ўқиш давомида иштирокчилар рақамлимаркетинг асослари, бизнесни Интернетда тарғиб қилиш, электрон тижорат воситалари ҳамда иш ва тадбиркорликфаолиятида амалий қўллаш учун зарур бўлган базавийрақамли кўникмаларни ўргандилар. Кўпгина иштирокчилар учун бу тренинг фаолиятларидаянги босқични бошлаб берди. “Дастурда иштирок этишдан олдин мен маданият ватуризм соҳасидаги лойиҳани ривожлантираётган эдим. Тренинг туфайли мен уни интернетда тарғиб қилиш, онлайн аудиторияни яхшироқ тушуниш ва янадажозибали визуал контент яратиш учун амалийвоситалардан фойдаланиш имконига эга бўлдим. Энгмуҳими - эндиликда ўз ғояларимни ҳаётга татбиқ этишучун технологиялардан ижодий ва стратегик ёндашганҳолда, ишонч билан фойдаланмоқдаман”, - дея ўзтаассуротлари билан ўртоқлашди курслар иштирокчисиДилдора Алиева. Ушбу ўқув курслари Оʻзбекистоннинг бошқа ҳудудлариниҳам қамраб олган кенг кўламли ўқитиш ташаббусинингбир қисмидир: бугунги кунга қадар 1000 га яқинхотин-қизлар базавий кўникмаларига эга бўлдилар. Аёлларнинг иқтисодий тенглигини қўллаб-қувватлашЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координаторинингасосий устувор йўналиши бўлиб қолмоқда. Рақамлисаводхонликни ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришва замонавий технологиялардан фойдаланишимкониятини яратиш орқали ЕХҲТ хотин-қизларгарақамли технологиялар асрида зарур бўлган амалийкўникмаларни эгаллашда кўмаклашмоқда.