5.2 C
Узбекистан
Вторник, 16 декабря, 2025

Ўзбекистон

Yandex Go автомобилларида ўзбек безаклари пайдо бўлди.

6 июнь куни Фотосуратлар уйида Yandex Go компаниясининг “Aнъаналарга эътибор” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳа мамлакатимиз аҳолиси ва меҳмонларини қадимий нақшлар, уларнинг тарихи ва рамзлари билан таништиради. Зеб-зийнат нафақат бадиий ҳунармандчиликда ёки биноларнинг ички безакларида қўлланиладиган...

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Италияда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелланинг таклифига биноан 7-9 июнь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Олий даражадаги учрашувлар Рим шаҳрида бўлиб ўтади. Давлатимиз раҳбари Италия Президенти Сержо Маттарелла ва Бош вазири Жоржа Мелони билан...

Президентликка номзодларнинг ишончли вакиллари рўйхатга олинди

МСК мажлисида: - ХДП номзоди Улуғбек Иноятовнинг – 15 нафар,- ЎзЛиДеп номзоди Шавкат Мирзиёевнинг – 14 нафар,- “Адолат” СДП номзоди Робахон Маҳмудованинг – 15 нафар,- Экологик партия номзоди Абдушукур Ҳамзаевнинг 15 нафар ишончли вакиллари рўйхатга олинди.

Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакил лавозими жорий қилинди

“Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–181-сон, 02.06.2023 й.) қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг янгиланган таркиби тасдиқланди. Қарор билан Президент Администрациясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон...

Қатарликлар Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кириши мумкин

“Қатар Давлати фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–86-сон, 05.06.2023 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра, Қатар Давлати фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланди.️ Фуқаролари учун 30...

7 июндан Ўзбекистон Президентлигига сайловолди ташвиқотлари  бошланади

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда: - Халқ демократик партиясидан Улуғбек Илёсович Иноятовни, -Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Шавкат Миромонович Мирзиёевни, -Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Робахон Анваровна Махмудовани, - Ўзбекистон Экологик партиясидан Абдушукур Худойқулович Хамзаевни, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод...

Туркиянинг янги Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга таклиф қилинди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркиянинг янги тайинланган Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат чоғида Саидов туркиялик мавқедошини Ўзбекистонга таклиф қилди. “Қадрли биродарим Ҳакан Фидан жанобларини Туркия ташқи ишлар вазири этиб тайинлангани муносабати билан...

Жарқўтон ёдгорлигидан тақинчоқ ва сопол идишлар билан бирга кўмилган одам қабрлари топилди

Сурхондарё вилоятидаги 10 та маданий мерос объектларида дунёнинг етук археология институтлари ва илмий марказлари олимларини ҳамкорлигида археологик қазишма ишлари олиб борилмоқда деб хабар бермоқда Darakchi.uz. Шулардан бири бўлган «Жарқўтон» ёдгорлиги 4000 йиллик тарихга эга, Ўзбекистонда ягона бўлган энг қадимги шаҳар...

4 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 4 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.

Самарқанд яна бир халқаро саммитга мезбонлик қилади

Жорий йилнинг октябрь ойида Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг юбилей саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда бугун, 2 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Чўлпонота шаҳрида ўтказилган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммитида айтиб ўтди. Ўзбекистон раҳбари Марказий Осиё учун барқарор...

Последние новости

Тошкентда дарахтлар реестри сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилмоқда

Тошкент шаҳрида яшил ҳудудларни ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш соҳасига замонавий рақамли ечимларни жорий этиш ишлари изчил давом этмоқда...
×